Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Январь ойида 7 минг километр узоқликдаги сувости вулқонининг отилиши туфайли Антарктида осмони ёрқин пушти рангга айланди.

Фото: Tjournal

Фото: Tjournal

Осмонга катта ҳажмдаги аэрозоллар отилиб, улар бир неча ой давомида стратосфера орқали ҳаракат қилган.

Июль ойи бошида Антарктидада ишлаётган тадқиқотчилар ноодатий табиат ҳодисаси ҳақида хабар беришди. Одатда қишнинг ўртасида (жанубий яримшарда июль ойида қиш бўлади) қитъа деярли бутунлай қоронғи бўлади, аммо бу сафар осмон ёрқин пушти рангга кирди.

Олимларнинг фикрига кўра, бу таъсир қитъа устидаги стратосферада кўп миқдордаги аэрозоллар туфайли юзага келади. Қуёш уфққа яқин ёки орқада бўлганда улар ёруғликни тарқатади ва эгиб, пушти, кўк, бинафша ранг соялари билан порлашни келтириб чиқаради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта боши учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди