Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аввалроқ, Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олишдан бош тортганди. Бунга жавобан Twitter компанияси миллиардерни судга берганди.

Миллиардернинг адвокатлари суддан ишни кўриб чиқишни 2023 йил февралигача қолдиришга чақирди.

2022 йил 16 июлда Илон Маскнинг адвокатлари Делавер судидан Twitter’нинг миллиардерга қарши даъво аризаси бўйича тезлаштирилган тўрт кунлик суд жараёнини ўтказиш ҳақидаги илтимосини рад этишни сўради.

Маск вакилларининг таъкидлашича, «бундай миқёсдаги» ишларни бунчалик қисқа вақт ичида якунлаб бўлмайди. «Twitter бу жараёнларнинг ёруғлик тезлигида ўтишини истайди», деб ёзади адвокатлар баёнотида.

Илон Маскнинг фикрича, Twitter’нинг ишни тезлаштиришга уриниши компаниянинг сохта ёки спам аккаунтлар сони ҳақидаги ҳақиқатни яшириш истаги билан боғлиқ.

Тадбиркорнинг адвокатлари суддан тингловни 2023 йилнинг 13 февралига кўчиришни сўрашди, чунки Маск вакиллари «катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиши» керак.

Судья 19 июль куни Маскнинг аризаси бўйича суд мажлисини ўтказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?