Тошкент вилояти Зангиота туманида 14 ёшли вояга етмаган қиз зўрлангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан фуқаро аризасига асосан 8 июль куни Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда судга оид биология экспертизаси тайинланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Шу ўринда ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар ва журналистлардан бу каби тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш (мавзу)ларни бир томонлама ёритмасликларини сўраб, барчаси қонуний ечим топмагунга қадар эълон қилмасликка чақирамиз», — дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеомурожаатда айтилишича, 14 ёшли қиз дугонасининг 38 ёшли отаси томонидан 8 ой давомида зўрлаб келинган. Агар кимгадир айтса ўлдириш билан қўрқитган.
Мавзуга доир:
- Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ҳомиладор экани, уни тўрт нафар фуқаро зўрлагани айтилмоқда
- Бухорода кар ва соқов қизни оғиз-қўлларини скотчлаб, зўрлаган шахсга суд ҳукми ўқилди. У бундан олдин ҳам турли жиноятлари учун 9 марта судланган
- Андижонда отаси томонидан мунтазам зўрлаб келинганини айтган қизнинг важлари тасдиқланмади
Изоҳ (0)