Самолёт 9 июль куни маҳаллий вақт билан соат 07:30 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Куала-Лумпур—Тошкент—Куала-Лумпур йўналиши бўйича илк йўловчи парвозини амалга оширган самолёт анъанага кўра, сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Куала-Лумпурдан Тошкентга А330-200 самолётида амалга оширган биринчи чартер рейсида 92 нафар йўловчи, жумладан, Малайзия миллий авиаташувчиси раҳбарияти ҳам етиб келди. Терминалда йўловчилар қизил гиламда карнай ва сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.
Куала-Лумпурдан парвоз Малайзиянинг Malaysia Airlines миллий авиакомпанияси ва Ўзбекистоннинг «Осмон Аэро» туроператори ўртасидаги келишув асосида амалга оширилди.
Куала-Лумпур—Тошкент—Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозлар ҳар 10 кунда чартер асосида амалга оширилиши режалаштирилган. Тўғридан-тўғри рейслар Малайзия ва Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ва зиёрат туризми жозибадорлигини оширади.
Изоҳ (0)