Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой армияси Тайван ҳудудида жанговар тайёргарлик патруллари ва машғулотларини ташкил этди. Бу ҳақда армия баёнотига таяниб, Sinxua агентлиги хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Яқинда Хитой Халқ озодлик армиясининг Шарқий театр қўмондонлиги Тайван ороли атрофидаги денгиз ва ҳаво ҳудудида кўп мақсадли қўшма жанговар тайёргарлик патруллари ҳамда жанговар машқларни ташкил этди» — дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, машғулотлар ҳаво ва денгиз ҳудудида ўтказилмоқда.

Шунингдек, баёнотда АҚШнинг «Тайван муаммоси бўйича бўлгинчи кучларни қўллаб-қувватлаш учун» ташлаган қадамлари фойдасиз экани ва бу минтақадаги кескинликни янада кучайтираётгани қайд этилган.

«Тайван Хитойнинг бир қисмидир ва мамлакат армияси Тайван мустақиллигини ўрнатишга қаратилган ҳар қандай уринишларни қатъий бостиради», — дейилади хабарда.

Тайван атрофидаги вазият шу йилнинг баҳорида кескинлашди. Апрель ойида Хитой АҚШ томонидан «Тайван бўлгинчилари»га «жиддий нотўғри сигнал бергани» сабабли Тайван атрофида кенг кўламли машғулотлар ўтказилишини эълон қилди. Бунга олти нафар америкалик конгрессменнинг оролга ташрифи сабаб бўлган.

Тайван — Жанубий Хитой денгизидаги орол, Хитой қирғоқларидан 150 километр узоқликда жойлашган. 1949 йилда Хитой инқилоби пайтида мамлакат ҳукумати оролга қочиб кетган, ҳудуд Хитойдан ажралиб чиққанини эълон қилган, аммо Пекин уни Хитой провинцияларидан бири деб ҳисоблайди.

АҚШ Тайван билан расмий дипломатик алоқаларга эга эмас, лекин орол билан алоқаларни давом эттирмоқда ва унга қурол сотмоқда. Расман Вашингтон «Ягона Хитой» тамойилини қўллаб-қувватлайди.

Май ойида АҚШ президенти Жо Байден Осиё минтақасига ташрифи чоғида Хитой Тайван яқинида ҳарбий манёврлар ўтказиб «ўт билан ўйнаганини» айтганди. Байден Вашингтон «Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш ва статус-квода бир томонлама ўзгаришлар бўлмаслигини» таъминлашда давом этишини таъкидлади, жумладан, президент Хитойнинг Тайванни куч эгаллаб олишига йўл қўймасликни ваъда қилди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Америка президентининг сўзлари туфайли Вашингтонга норозилик билдирди.

Кейинчалик, июнь ойи ўрталарида Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби У Сян, агар зарурат туғилса, Хитой Тайван учун курашишга тайёрлигини айтди. Хитой ҳарбийлари Тайваннинг ажралиб чиқишига йўл қўймаслик ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга солади, деди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?