Ички ишлар вазирлиги оммавий тартибсизликларни тарқатишда қўлланиладиган махсус техник воситалар ҳақида маълумот берди.
Видеодан кўриш мумкинки, тартибсизликларни тинчитишда Жанубий Кореянинг «Жино» компаниясида ишлаб чиқарилган махсус сув пуркагич ва гранаталардан фойдаланилади. Машинадан уч хил рангдаги бўёқ сепиш мумкин ва Нукусда айнан қизил бўёқдан фойдаланилган.
Гранаталар орасида портлаб, одамни гаранглатадиган, кўзни, нафас йўлларини ачиштирадиган, қизил бўёқ сачратадиган, очиқ жойларни қичиштирадиганлари бор. Бундан ташқари, яна бир граната ўзидан баланд овоз чиқариб, бир муддатга гангитади. Оқ тутун чиқарадиган, 25—30 метр масофадаги жисмга жароҳат етказадиган турларидан ҳам фойдаланилади.
Изоҳ (0)