• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Японияни икки марта ва энг узоқ муддат бошқарган Синдзо Абэ ким эди?

    8 июль куни Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ Хонсю оролидаги Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти пайтида нутқ сўзлаётганда ҳужумга учраганидан сўнг вафот этди. Мамлакатнинг урушдан кейинги тарихида биринчи марта бундай даражадаги сиёсатчи суиқасд қурбони бўлди.

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Эрта ҳаёти ва таълим

    Синдзо Абэ 1954 йил 21 сентябрда Токиода туғилган. Унинг отаси Шинтаро Абэ 1982–1986 йилларда ташқи ишлар вазири, онаси томонидан бобоси Нобусуке Киши 1957–1960 йилларда ҳукуматни бошқарган.

    1977 йилда Синдзо Абэ Токиодаги Сеикеи университетини ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. 1978–1979 йилларда Жанубий Калифорния университети (АҚШ) давлат сиёсати олий мактабида таҳсил олган. Японияга қайтиб келгач, у Кобе Стеелда уч йил ишлаган. Кейин у 1982 йил ноябрь ойида ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси лавозимини эгаллаб, давлат хизматига кирди.

    Сиёсий фаолияти

    1980 йилларнинг охиридан бери Синдзо Абэ Либерал-демократик партия (ЛДП) котибиятида ишлаган. 1993 йил июль ойида у биринчи марта Вакиллар палатасига (парламентнинг қуйи палатасига) сайланган ва бир неча бор, охирги марта 2017 йилда қайта сайланган.

    1999 йил октябрь ойида Абэ ЛДПнинг ижтимоий масалалар департаменти директори этиб тайинланди, шунингдек, Вакиллар палатасининг соғлиқни сақлаш ва фаровонлик қўмитасига раислик қилди. 2003–2006 йилларда у ЛДП Бош котиби лавозимида ишлаган. 2006 йилда у партия раиси бўлди. 2012, 2015 ва 2018 йилларда ушбу лавозимга қайта сайланган.

    Бош вазир лавозимида (2006-2007 йиллар)

    2006 йил 26 сентябрда сайловда ғалаба қозонган партия етакчиси сифатида Абэ бош вазир лавозимини эгаллади ва Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Япониянинг энг ёш вазирлар маҳкамаси раҳбари бўлди. У иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотларни бошлади, Қўшма Штатлар билан яқинроқ ҳарбий ҳамкорликни ёқлади, шунингдек, 1947 йилги конституциянинг 9-моддасини ўзгартирди. У Японияга ҳарбий салоҳиятга эга бўлишни ва халқаро низоларни ҳал қилиш учун куч ишлатишни тақиқлайди.

    2007 йил ўрталарида Синдзо Абэ девонининг машҳурлиги кескин пасайиб кетди, бу ҳукмрон коалициянинг (ЛДП ва Янги Комеито партияси) мамлакатнинг Афғонистондаги аксилтеррор операцияларида иштирок этиши бўйича мухолифат билан келиша олмагани шунингдек, айрим вазирлар билан содир бўлган коррупция низолари билан боғлиқ эди. 2007 йил 12 сентябрда Синдзо Абэ истеъфога чиқишини (расмий сабаб ошқозон ярасининг кучайиши этиб кўрсатилди) эълон қилди.

    Иккинчи марта бош вазир лавозимида (2012–2020)

    2012 йил 26 декабрда Синдзо Абэ парламент томонидан бош вазир лавозимига қайта тасдиқланди ва шундан бери беш маротаба вазирлар маҳкамаси девонини бошқарди.

    2013 йилда у агрессив пул-кредит сиёсати, мослашувчан фискал сиёсат ва хусусий сармояларни жалб қилиш бўйича таркибий ислоҳотларга қаратилган иқтисодий стратегияни тақдим этди (ОАВда «Абэномикс» деб аталди).

    2014 йил 21 ноябрда, иқтисодий таназзул ва ҳукмрон коалиция рейтингининг пасайиши фонида (ЛДП ва Янги Комеито партияси таркибида) Абэ парламентни тарқатиб юборди. 2014 йил декабрь ойида бўлиб ўтган сайловларда аҳоли нинг қўллаб-қувватлашини таъминлаб, конституциянинг 9-моддаси талқинини ўзгартирган ва Япония ўзини-ўзи мудофаа кучлари ваколатларини кенгайтирувчи қонунлар қабул қилинишига эришди. Хусусан, «жамоавий ўзини-ўзи мудофаа» ҳуқуқи таъминланди, хорижда тинчликпарварлик амалиётларини ўтказишда қурол ишлатишга қўйилган тақиқ бекор қилинди.

    Абэ Москва билан алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлиб, Россия ва Япония ўртасида тинчлик шартномасини тузиш муаммосини ҳукумат раҳбари сифатидаги муддати тугагунга қадар ҳал қилиш ниятида эканлигини қайта-қайта таъкидлади (ҳозирда мамлакатлар ўртасида тинчлик шартномаси мавжуд эмас; асосий тўсиқ — бу Курил архипелагининг жанубий қисмидаги бир қатор ороллар бўйича баҳс). Йиллар давомида у Россия президенти Владимир Путин билан мустаҳкам дўстона муносабатларни ривожлантирди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш ва жанубий Курил оролларида қўшма иқтисодий фаолият тўғрисида келишувларга эришилди. Уларни амалга ошириш 2022 йил баҳорида Украинадаги РФ НМД билан боғлиқ ҳолда Россия Федерациясига киритилган санкциялар фонида тўхтатилди.

    2012 йилдаги иккинчи бош вазирлик муддати бошланганидан бери унинг маъқуллаш рейтинги деярли ҳар доим юқори — 50–70 фоиз даражасида сақланиб қолди. Биргина 2018 йилнинг март ойида бу кўрсаткич 31 фоизга тушиб кетди. Бунга Моритомо Гакуэн ташкилоти томонидан давлат ерларини арзонлаштирилган нархда олиш бўйича келишув ҳужжатларини қалбакилаштириш билан боғлиқ жанжал сабаб бўлган, унда бош вазир ва унинг рафиқаси иштирок этган.

    2020 йил 28 августда рекорд даражадаги 7 йил-у 8 ой давомида ҳукуматни узлуксиз бошқариб келаётган Синдзо Абэ (мамлакат тарихидаги энг узун; жами, биринчи муддатни ҳисобга олсак, у яққол етакчи бўлди. У 3196 кун давомида мамлакат бош вазир бўлган), соғлиғининг ёмонлашиши (ярали колитнинг кучайиши) туфайли истеъфога чиқиш қарорини эълон қилди.

    «Биз Россия Федерацияси билан] тинчлик шартномаси ва конституцияни ўзгартириш масаласини ҳал қила олмаганимиздан жуда афсусдаман. Буларни тугатмай кетаётганим юрагимни эзади», – деди у истеъфосидан аввал. Абэ 2020 йил 16 сентябрда у бош вазирликдан истеъфога чиқди.

    Мавзуга доир:

    • Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэга ўқ узган шахс собиқ ҳарбий бўлиб чиқди (фото ва видео)
    • Шавкат Мирзиёев Синдзо Абэ вафоти муносабати билан Япония императори ва бош вазирига ҳамдардлик йўллади

    08.07.2022, 20:22   Изоҳ (0)   22793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда дорихона бошқарувчиси 4 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

    08.07.2022, 19:59

    Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди

    08.07.2022, 19:44

    Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар сонини оширади

    08.07.2022, 19:18

    Қашқадарёда ЙПХ инспектори билан ёқалашган ҳайдовчига маъмурий баённома тузилиб, автомобили жарима майдонига жойлаштирилди

    08.07.2022, 18:57

    Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди

    08.07.2022, 18:28

    «Мана, командирнинг аҳволи, формани хор қилди» — Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳайдовчи билан ёқалашгани акс этган видео тарқалди

    08.07.2022, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.