Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби Жасур Жалолиддинов билан хайрлашди.
Қайд этилишича, клуб ва футболчи ўртасидаги ижара шартномаси муддатидан аввал бекор қилинган. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Тошкентнинг «Локомотив» клубига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Жасур 2022 йил февраль ойида «Қайрат»га ижара асосида ўтганди. У жамоа сафида 7 та ўйин ўтказди.
Жалолиддинов бунгача «Бунёдкор», «Локомотив М», «Андижон» каби жамоаларда тўп сурган.
Изоҳ (0)