«Ювентус» ҳимоячиси Maттeйс де Лигт фақатгина «Бавария» вариантини кўриб чиқмоқчи.
Хабарга кўра, 22 ёшли ўйинчи Мюнхен клубига ўтишга аллақачон розилик берган.
Аввалроқ де Лигтга «Челси» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
«Бавария» спорт директори Ҳасан Салоҳамижич ва «Ювентус» вакили Федерико Керубини ўртасидаги музокаралар ижобий якунланган.
Тез орада Германия чемпиони Maттeйс учун дастлабки таклифни юборади. Туринликлар футболчини 80 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Изоҳ (0)