Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида Labo’нинг дарахтга урилиб, ёниши оқибатида 2 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 июль куни 05:30 да туманнинг «Кўлелаш» МФЙ, Қўқон—Яйпан йўлининг Элаш кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Labo юк автомобили 1982 йилда туғилган Ш.Х. ҳаракатланиш вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги чинорга урилиши оқибатида ёниб кетган.
Ёнғинга ёнғин-қутқарувчилар 05:40 да етиб бориб, 05:41 да ўраб олган ва 05:44 да ўчирган.
Воқеа оқибатида 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати билан Ўзбекистон тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳозирда уларнинг соғлиғи яхши.