Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи стоматология поликлиникаси шифокорлари Т.А. ва оқдарёлик З.И. ўзаро олдиндан тил бириктириб, З.И.нинг Spark автомашинасида 10 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини Самарқанддан Навоий вилоятига олиб ўтишни ва уни сотишни режалаштиришган.
2022 йилнинг 1 июль куни Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида улар ўтирган автотранспорт воситаси Пахтачи туманида тўхтатилади ва ашёвий далил билан ушланди.
Т.А. ва З. И.га нисбатан Жиноят кодескининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.