Фарғона вилоятида тадбиркордан пора талаб қилган мансабдор ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Олтиариқ туман бўлими бошлиғи Х.У. «Р.Қ.» МЧЖда ўтказилган текширувда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича қўлланиладиган жарима миқдорини камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбари А.дан ўз хизмат хонасида 1 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.