Ижтимоий тармоқларда бир нечта автомобиль Nexia-3 ҳайдовчисини таъқиб қилгани тасвирланган видео тарқалди. Айтилишича, видео Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида тасвирга олинган.
«Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, бир нечта автомобиль таъқибидан қочишга уринган ҳайдовчи пора олишда гумонланган.
«Бу пора тадбири. Тадбирда пора олишда гумонланган шахс қочишга уринган», — дейди воқеа ҳақида маълумот берган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.
«Дарё» мухбири воқеага аниқлик киритиш мақсадида вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев билан боғланди.
«Видеодаги ҳолат ўрганилмоқда. Тез орада видео қачон ва қаерда бўлгани, шунингдек, қўшимча маълумотлари ҳақида маълум қиламиз», — дейди Жавлон Бахтиев.
Мавзуга доир:
- Сурхондарёда спортчига суиқасд уюштирган шахсларга нисбатан қўзғатилган иш судга оширилди
- Қаршида бир гуруҳ йигитлар иштирокида оммавий жанжал юз берди. Улардан бири 19 ёшли йигитни пневматик тўппончадан яралади
- Сурхондарёда спортчининг бир неча киши томонидан калтаклангани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат бўйича 7 киши қамоққа олинган