Яна бир қанча юқори мартабали амалдорлар Британия ҳукуматини тарк этди, жумладан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва адлия вазири. Жами ўттизга яқин давлат хизматчиси истеъфога чиқишини эълон қилди.
Британия парламентининг Жамоатлар палатасида нутқ сўзлаган Бош вазир Борис Жонсон мухолифатнинг иш режаси йўқлигини ва ҳукумат жанжалларга чалғимаслигини маълум қилди.
«Мамлакат иқтисодий босимга учраётган, бюджетга босим остида қолаётган, Европада сўнгги 80 йилдаги энг катта уруш давом этаётган шундай оғир вазиятда, биз ҳукуматдан ўз ишини давом эттириши, ишдан кетмаслиги, диққатни Британия халқи учун муҳим бўлган нарсага қаратишини кутишимиз керак» дейди Борис Жонсон.
Борис Жонсон жинсий тажовузкорлик бўйича терговда иштирок этган шахснинг Консерватив партиядаги лавозимига тайинланиши билан боғлиқ можаро фонида истеъфога чиқишга чақирилмоқда.
Изоҳ (0)