Енгил атлетикачи онаси туфайли медалдан маҳрум бўлди, дея хабар беради Lenta.ru.
Воқеа Ёқутистон халқларининг VIII спорт ўйинлари бўлиб ўтаётган Борогонси ўлкасида содир бўлган.
Ёқутистонлик спортчи Артур Бурцев пойгада биринчи ўринда келаётган эди, аммо финишга яқин қолганда иссиқ ҳаво туфайли у ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Артур бўш келишни хоҳламади ва шифокорлар ёрдами билан иккинчи ўринда маррага қараб югурган.
Бироқ финишга яқин қолганда у ҳушини йўқота бошлаган. Йиқилаётган ўғлини тутиб қолиш учун онаси йўлакчага югуриб чиққан ва уни финишга етиб олишига ёрдамлашган. Маррага иккинчи бўлиб етиб борган спортчи кумуш медал ўрнига дисквалификация қилинган. Қоидага кўра йўлакчага бегона одамларнинг кириб келиши ва спортчиларга ёрдам бериши мумкин эмас.
Ҳакамлар спортчининг кумуш медалини бекор қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)