«Арсенал» Габриэль Жезус билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси «канонирлар» билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Шартнома муддати қачонга амал қилиши очиқланмаган.
Аввалроқ «Арсенал» ҳужумчи учун 45 миллион фунт тўламоқчи эканлиги хабар қилинганди. Бразилиялик тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.
Ҳужумчи Лондон клубида 9-рақам остида ҳаракат қилади.
Габриэль фаолиятини «Палмейрас» жамоасида бошлаган. Бразилиялик ҳужумчи 2016 йилдан 2022 йилга қадар «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган. «Шаҳарликлар» сафида 236 та ўйинда иштирок этиб, 95 та голга муаллифлик қилган.
Жезус 2021/22 йилги мавсум АПЛда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та голга муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)