Криштиану Роналду 4 июнь куни «Манчестер Юнайтед» билан келажагини муҳокама қилади.
The Telegraph нашрининг хабар беришича, португалиялик футболчи уч ҳафталик таътилдан сўнг мавсумолди машғулотларга қайтади ва манкунианликлар раҳбарияти ҳужумчидан ўз позицияси бўйича тушунтириш олиш ниятида.
Клуб Роналду жамоани ўзгартириш қарор қанчалик қатъийлиги ва у трансферни талаб қилса, иккала томон учун кейинги қадамлар қандай бўлиши мумкинлигига аниқлик киритмоқчи.
«Манчестер Юнайтед» вакиллари кескин позицияни эгалламоқчи.
Роналдуга «қизил иблислар»нинг трансфер бозоридаги суст ҳаракати ёқмаяпти. Жамоа трансфер ойнасида 6-7 нафар янги футболчи харид қилиши керак деб ҳисобламоқда. Унинг жамоа янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг билан муносабатларида ҳеч қандай муаммо йўқ.
Аввалроқ Роналду манкунианлар раҳбариятига жамоани тарк этиш ниятида эканини айтгани хабар қилинганди. Криштиану фаолиятини «Рома»да давом эттириши мумкинлиги маълум қилинганди. Кейинчалик «Бавария» ҳам уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши ҳақида хабар берилганди. Аммо мюнхенликлар спорт директори Ҳасан Салиҳамижич миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтиб ўтди.
Роналду 2021/22 йилги мавсум манкунианликлар сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)