Лаутаро Мартинес «Интер»ни тарк этиш истагида эмас.
«Нераззурилар»нинг ижтимоий тармоқдаги постига 24 ёшли футболчи «Яна бир йил бирга», деган ёзувни қолдирди.
Аввалроқ, Лаутарога «Атлетико» қизиқиш билдиргани ҳақида хабар қилинганди. «Арсенал» эса ҳужумчи учун 60 миллион евро тўламоқчилиги маълум бўлганди.
Лаутаронинг Милан жамоаси билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Маълумот учун, Мартинес 2018 йилдан бери «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)