Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Инсон неча ёш бўлмасин, ота-онадан айрилиш оғир мусибат. Бироқ ҳаёт давом этади. Тақдир тақозоси билан ота-онасидан эрта айрилган машҳурларнинг фарзандлари бугунги кунда нималар билан банд? Қуйида шу ҳақда сўз боради.

Алишер Ҳамроев

Фото: А.Ҳамроев оила аъзоларининг шахсий архивидан

Фото: А.Ҳамроев оила аъзоларининг шахсий архивидан

«Ёдгор» фильми орқали минглаб томошабинлар меҳрини қозонган актёр Алишер Ҳамроевнинг икки нафар фарзанди бор. Айни кунларда Мадина инглиз филологияси бўйича таҳсил оляпти. У университетда 3-курс бўлиш билан бирга ўқув марказида ҳам ишлайди. Актёрнинг ўғли Искандар эса университетга киришга тайёргарлик кўрмоқда. Отаси ва онасидан эрта айрилган Мадина ва Искандар холасининг қарамоғида тарбияланмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Зокир Ўрмонов

Фото: З.Ўрмонов оила аъзоларининг шахсий архивидан

Фото: З.Ўрмонов оила аъзоларининг шахсий архивидан

«Чархпалак» сериалидаги роли билан яхши таниш бўлган актёр Зокир Ўрмонов саратон хасталиги сабаб вафот этган. Ундан Муҳаммаджон ва Самир исмли ўғиллар қолди. Самир 22 ёшда — у Москва давлат технологиялар ва бошқарув университетида таҳсил оляпти. 19 ёшни қаршилаган Муҳаммаджон эса университетга киришга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: З.Ўрмонов оила аъзоларининг шахсий архивидан

Фото: З.Ўрмонов оила аъзоларининг шахсий архивидан

Шаҳнозабону

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

42 ёшида оламдан ўтган хонанда Шаҳнозабонунинг ёлғизгина қизи бор. Умидахон Йўлдошева онасининг тавсиясига кўра сартарошлик касбини эгаллаган. Умидахон оилали, унинг 4 ёшли Амирбек исмли ўғли бор.

Фатҳулла Масъудов

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳум ижодкор Фатҳулла Масъудовдан ҳам уч фарзанд қолган. Тўнғич фарзанди Гулноза фарзандлар тарбияси билан банд. Ўғли Улуғбек (Ҳабибуллоҳ) эса бир неча йилдан буён кичик тадбиркорлик билан шуғулланади. Кенжатойи Абдуллоҳ эса Ўзбекистон давлат драма театрида актёр сифатида фаолият юритади. Айрим сабабларга кўра, у отаси раҳбарлик қилган Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритолмади.

Фото: Instagram / @_abdullohfathullayevich

Фото: Instagram / @_abdullohfathullayevich

Мўмин Орипов 

Фото: Instagram

Фото: Instagram

«Божалар» гуруҳининг аъзоси Мўмин Орипов 25 ёшида ҳаётдан кўз юмган. Унинг ўлимига Сурхондарёдаги автоҳалокат сабаб бўлган. Ижодкор вафот этганида ўғли Билолхўжа бир яшар болакай эди. У айни дамда мактабни тамомлаш арафасида. Онаси Камола Орипова турмушга чиққан. Унинг иккинчи турмушидан Марямхон ва Нурания исмли қизлари бор.

Фото: Instagram / @kamolaoripovabmk

Фото: Instagram / @kamolaoripovabmk

Шуҳрат Нуралиев

Фото: Instagram / @shuhratnur

Фото: Instagram / @shuhratnur

Комик актёр Шуҳрат Нуралиев хасталик сабаб 37 ёшида вафот этган. Унинг Мафтуна, Умаржон ва Сарвинисо исмли фарзандлари бор. 19 ёшни қаршилаган Мафтуна етказиб бериш хизмати соҳасида фаолият юритади.

Фото: Ш.Нуралиев оила аъзоларининг архивидан

Фото: Ш.Нуралиев оила аъзоларининг архивидан

Ўғли Умаржон эса 17 ёшда, спортга қизиқади. Айни кунларда у спорт соҳаси бўйича институтда ўқишга тайёргарлик кўрмоқда. Қизи Сарвинисо эса 16 ёшда ва мактабда таҳсил олмоқда.

Фото: Ш.Нуралиев оила аъзоларининг архивидан

Фото: Ш.Нуралиев оила аъзоларининг архивидан

Мирза Азизов

Фото: Мирза Азизовнинг оила аъзолари архивидан

Фото: Мирза Азизовнинг оила аъзолари архивидан

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 2021 йили коронавирус сабаб вафот этган. Унинг бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор. Ўғли Азизхон тадбиркор. Қизи Маҳзунахон эса уй бекаси.

Фото: М.Азизов оила аъзоларининг архивидан

Фото: М.Азизов оила аъзоларининг архивидан

Раҳматилла Мирзаев

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Марҳум сухандон Раҳматилла Мирзаев ва хонанда Аъло Раҳимованинг никоҳидан ёлғиз қиз фарзанди бор. Шодиябегим Мирзаева 19 ёшда ва у Туркиядаги Нишанташи университетининг Саҳна санъати факультетида таҳсил олади.

Фото: Instagram / @aloraximova_singer

Фото: Instagram / @aloraximova_singer

Абдурайим Абдуваҳобов

Фото: А.Абдуваҳҳобов оила аъзоларининг архивидан.

Фото: А.Абдуваҳҳобов оила аъзоларининг архивидан.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов рафиқаси Гулнора опа билан уч фарзандни вояга етказди. Катта ўғли Абдуқаҳҳор «Ўзбекфильм»да фаолият юритади. Кичик ўғли Абдужаббор эса «Ободонлаштириш бош бошқармаси»да муҳандис бўлиб ишлайди. Қизи Дилдорахон эса фарзандлар тарбияси билан банд.

Азиза Ниёзметова

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Саратон хасталиги сабаб 46 ёшида вафот этган хонанда Азиза Ниёзметова ўз интервьюларида 6 фарзанднинг онаси эканлигини ва уларнинг тўрттасини ўзи дунёга келтирганини айтарди. Хонанданинг тўнғич фарзандлари Нилуфар ва Миразиз Назарийлар анча улғайиб қолган ва ҳали вояга етмаган сингилларига ғамхўрлик қилади. Улар онасининг ўлимидан кейин тадбиркорлик ишларини давом эттиришга астойдил бел боғлади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Нилуфар Назарийнинг ёлғиз ўғли бор. Миразиз Назарий эса 2021 йил оила қурди. Хонанданинг учинчи фарзанди Диёра мактабни тамомлади. Икки ёшида онасидан етим қолган Мадина эса олти ёшга тўлди ва мактабга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида электр таъминотида чекловлар киритилади
Дунё
«Дарё» кундалигида 5 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маданият
«Икки ўғлим АҚШда таҳсил олади, уларнинг санъат йўлидан кетишини истамадим». Анвар Санаев фарзандлари ҳақида (видео)