Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 2 июль куни Cobalt ва Nexia машиналари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, ЙТҲ шу куни Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтган М-39 Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1284-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи А.М. бошқарувида бўлган Nexia ҳамда қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Х.А. бошқарувида бўлган Cobalt автотранспорт воситалари тўқнашган.

Оқибатида Nexia автомашинасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро А.М. тан жароҳати олиб шифохонага тушган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар