Тошкент халқаро аэропорти терминалига кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилди, дея хабар қилмоқда Uzbekistan Airports.
Қайд этилишича, зиёратчиларнинг ҳажга жўнаб кетиши ва ҳаждан қайтиб келиши, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан терминалга кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилган.
Терминал биноси ва терминал олди ҳудудларда тирбандликлар ҳамда тиқилинч ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида чекловлар жорий йилнинг 31 июлига қадар амал қилади.
Изоҳ (0)