Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзаобод ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Б. бошқа бир фуқаро Х.ни Тошкент давлат политехника институтидаги танишлари орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Тошкентда электрдан қарздорликни камайтириб бериш учун пора олган электр тармоқлари корхонаси ходими ушланди
- Тошкентда яшовчи ўсмир 17 нафар бухороликнинг пластик карточкасидаги пулларни ўғирлагани маълум бўлди
- Тошкентда фуқарони Тожикистонга ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистондаги ОТМга кўчириб бериш учун пул олган шахс ушланди
Изоҳ (0)