Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига 1,5 миллион Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қиладиган давлатлар:

  • Қирғизистон – 788,4 минг нафар;
  • Қозоғистон – 208 минг нафар;
  • Тожикистон – 203 минг нафар;
  • Туркия – 98,2 минг нафар;
  • Россия – 79 минг нафар;
  • БАА – 51 минг нафар;
  • Саудия Арабистони – 38 минг нафар;
  • Миср – 17 минг нафар;
  • Кувайт – 5,2 минг нафар;
  • АҚШ – 4,4 минг нафар.
Аввалроқ май ойида 503,6 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюргани, мамлакат тарихи, маданияти ва ўзбек тилининг хориж давлатларида тарғиботига 10 миллиард сўм ажратилиши мумкинлиги, Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олгани тўғрисида хабар берилганди. Май бошларида Ўзбекистонда тунги вақтда фаолият юритувчи туристик объектлар учун янги қоидалар тасдиқланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар