• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳоким жойларда яккаҳоким бўлмайди

    Хабарингиз бор, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси қизғин паллага кириб бормоқда. Қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини ислоҳ қилишда жойлардаги ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатини ажратиш кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб, ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш таклиф этилган.

    Мазкур масала кўпчилик қатори менда ҳам кўплаб саволлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Мазкур таклифнинг Конституция даражасида мустаҳкамланиши бизга нима беради? Унинг зарурати нималарда кўринмоқда? Шу ва бошқа саволлар юзасидан Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири Бекзод Нариманов билан суҳбатлашдик.

    — Жойларда ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатини ажратиш масаласининг Конституцияда акс этиши нимани англатади? Сиз бунга қандай қарайсиз?

    Шунингдек, ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш ҳам анчадан бери кутилаётган эди. Мутахассис сифатида мазкур таклифнинг мазмун-моҳиятини ўқувчиларга тушунтириб берсангиз.

    —  Очиғини айтсак, ҳоким маҳаллий кенгашга раҳбарлик қилиши худдики, ҳоким ўз қарорларини маҳаллий кенгаш қўли билан мустаҳкамлаб олаётгандек таассурот уйғотарди. Ҳоким ўзи раҳбарлик қиладиган вакиллик органга ҳисобдорлиги ҳам тушунарсиз ва мантиқсиз эди. Мазкур англашилмовчиликларга қонуний ечим берилишини анча йиллардан бери кутиб юргандик.

    Ҳокимнинг ҳам маҳаллий кенгашларга, ҳам маҳаллий ижро ҳокимиятига раҳбарлик қилиши ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлашга доир демократик принципларига мос келмайди. Амалдаги тизим ҳокимлар ва маҳаллий кенгашларнинг ўз вазифаларини самарали бажаришига салбий таъсир этмоқда.

    Президентимиз ўз Мурожаатномасида ҳокимликларда қарийб 300 та вазифа ва функция мавжудлиги, уларнинг 175 таси уларга хос эмаслиги ва бошқа идоралар функцияларини такрорлаши, бу эса уларнинг фаолияти етарли даражада самарали эмаслиги ва ортиқча қоғозбозликлар мавжудлигидан далолат беришини таъкидлаган эди.

    Кенгашларнинг ваколатларини кенгайтиришнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, халқимиз ўз вакиллари, яъни депутатлар орқали мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини нафақат кузатиб, балки назорат қилиб боради. Ижро ҳокимияти органларининг вакиллик органлари олдидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳокимиятнинг ижро бўғини демократик даражасини аниқлаб берувчи Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.

    Бу ислоҳотнинг жорий этилиши ҳокимият ваколатларини бўлиниш принципини маҳаллий даражада татбиқ этишга, маҳаллий кенгашлар фаолияти самарадорлигини, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга олиб келади. Ҳудудларда халқ манфаатларини тўлиқ таъминлашга, ҳокимликлар фаолияти устидан Кенгашлар ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.

    Бундан ташқари, ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоиданинг Конституциядан чиқариб ташланиши ҳокимиятнинг тийиб турилиши қоидасига тўлиқ мос келади, ҳокимнинг маҳаллий Кенгаш олдидаги ҳисоботи ҳам, истиқболдаги вазифалари ҳам халқ вакиллари депутатлар томонидан ҳеч қандай босимсиз эркин муҳокама қилинади, холис баҳоланади.

    Таъкидлаш лозимки, маҳаллий даражада ижро ва вакиллик органининг алоҳида тарзда ташкил этилиши ва бошқарилиши хорижий мамлакатлар амалиётида ҳам учрайди. Масалан, Франция Республикасида ҳар бир ҳудудий бирлик иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик масалалар учун масъул бўлган ва маҳаллий харажатларни назорат қилувчи танланган Кенгаш (1986 йилдан бери тўғридан-тўғри сайловлар орқали сайланади) томонидан бошқарилади. Маҳаллий ижро ҳокимияти Президент томонидан тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган энг юқори ижро этувчи мансабдор шахс – префект томонидан бошқарилади.

    Хулоса сифатида айтиш мумкинки, жойларда ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатини ажратиш ҳамда ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш ҳокимиятнинг ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш принципига тўлиқ мос келади.

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди

    30.06.2022, 16:30   Изоҳ (0)   19440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гулнора Каримовага тегишли Гонконгдаги ҳашаматли пентхаус 68,4 млн долларга сотилган – ОАВ

    30.06.2022, 16:30

    «Озодлик» радиоси билан ҳамкорлик қилиш учун шартларимизни айтдик — Сенат раиси Танзила Норбоева

    30.06.2022, 16:06

    Қорақалпоғистонда ЙҲХБнинг сўконғич мансабдори ишдан олинди

    30.06.2022, 15:59

    Ўзбекистонда ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби белгиланди

    30.06.2022, 15:07

    Самарқандда ЙПХ ходимлари қаршилик кўрсатган ҳайдовчига электрошокер қўллади

    30.06.2022, 14:41

    Бухоро шаҳридаги марказий деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди (фото)     

    30.06.2022, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳиндистон биздан бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46

    Ла Лиганинг 2025/26 йилги мавсумида “Барселона” ғалаба қозонади — Opta

    Спорт | 13 август, 09:34

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсда қандай сақланади?

    Дунё | 13 август, 09:33

    Қўқонда 120 минг доллар қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 август, 09:15

    Оқ уйда ишлаган, Оксфордни битирган, илмий даража олган: Голливуднинг энг ақлли актёрлари

    Кино | 13 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.