• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби белгиланди

    «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қонунга кўра, Ер участкаларини қуйидаги мақсадларда компенсация эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилади:

    • мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни, эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш;
    • халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
    • фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазиб олиш (бундан кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари мустасно);
    • республика ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини ҳамда авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизимининг муҳандислик объектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ирригация ва мелиорация тизимларини қуриш (реконструкция қилиш);
    • тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга оид қисмини бажариш;
    • давлат инвестиция дастурларида кўрсатилган давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг бинолари ҳамда иншоотларини марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан қуриш назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш.
    Ер участкаларининг ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади.

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни дастлабки тарзда кўриб чиқишга доир мажлислари ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ ўтказилади.

    Маҳаллий кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин ҳокимликлар ҳуқуқ эгалари билан компенсациянинг шартлари, турлари ва миқдори бўйича келишувга эришишга доир ишларни амалга оширади.

    Ҳуқуқ эгаси билан келишувга эришилмаган тақдирда, ҳуқуқ эгасини келишувни имзолашга мажбур қилиш мақсадида кўчмас мулкни эркин тасарруф этишига монелик қиладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга, ҳуқуқ эгасининг муносиб ҳаёт кечириши учун монелик қиладиган шарт-шароитларни яратишга йўл қўйилмайди.

    Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

    Маълум қилинишича, ер участкаси олиб қўйилгани муносабати билан эгасига ноқулайликлар учун кўчмас мулк қийматининг 5 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади:

    • олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулкнинг бозор қиймати;
    • олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга бўлган ижара ҳуқуқи мустасно);
    • олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;
    • кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулкни вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
    • ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулкдан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашгача бўлган, бироқ 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади);
    • ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари.
    Ер участкаси олиб қўйилгани муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилгани учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг 5 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

    Қонунчиликка мувофиқ, ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган, олиб қўйилган ерда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар (яшаш учун мўлжалланмаган жойлар), ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда бошқа бинолар ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг бозор қиймати ҳам тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

    Шунингдек, турар жойга нисбатан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ушбу турар жойга 15 йил (эгалик қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи муддат) мобайнида худди ўз мулкидек ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахсларга, ушбу кўчмас мулк объектлари учун солиқлар тўлаб келинганлиги тасдиқланган тақдирда, мазкур кўчмас мулк объектлари қийматининг ўрни қопланади.

    Аввалроқ Ўзбекистонда бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилингани, Ўзбекистонда тўрт ойда 2,2 минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллангани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда энди ер майдонларининг ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади

    30.06.2022, 15:07   Изоҳ (0)   9934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ЙПХ ходимлари қаршилик кўрсатган ҳайдовчига электрошокер қўллади

    30.06.2022, 14:41

    Бухоро шаҳридаги марказий деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди (фото)     

    30.06.2022, 14:35

    Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзган сирдарёлик қиз жавоб хатини олди (видео)

    30.06.2022, 13:09

    Ўзбекистон мерганлари халқаро мусобақада Германия, Қатар, Озарбайжонни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади

    30.06.2022, 12:51

    Бўстонлиқдаги тоғларда адашиб қолган беш киши қутқарилди

    30.06.2022, 12:43

    Самарқандда бир хонадоннинг икки келини ўз жонига қасд қилди. Марҳумларнинг бири ўзини осган бўлса, яна бири уксус ичиб, вафот этган (видео)

    30.06.2022, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.