2021 йилнинг октябри охирларида Тошкентда бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган жанжал содир бўлгани ва гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди. Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, ушбу шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилган.
31 октябрь куни соат 22:00 ларда Тошкентнинг Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал юз берганди. Хусусан, 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари 30 ёшли М.Х., 39 ёшли Ж.А., 24 ёшли У.Р., 37 ёшли Х.А., 27 ёшли Х.С., 30 ёшли У.Д. ўзаро жанжаллашган. Натижада гумонланувчилардан бири 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган Chevrolet Equinox русумли автомобилга зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилган. Тергов якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган. Суд томонидан фуқаролар:
- 40 ёшли Ж.га Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан;
- 31 ёшли М.га Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан;
- 29 ёшли С.га Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми, 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 3-қисми ва 229-моддасида (ўзбошимчалик),
- 30 ёшли Б.га Жиноят кодексининг 131-моддаси 3-қисми ва 229-моддасида билан,
- 26 ёшли С.га нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми билан ҳукм ўқилган.
Мавзуга доир:
- Тошкентда Spark йўлини тўсиб қўйган Matiz ҳайдовчиси калтакланди. Муштумзўрлар қамоққа олинди
- Олмалиқдаги ресторанда маст эркак ва аёллар ўртасида жанжал юз берди (видео)
- Асакада мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
- Бухорода футбол ўйнаган икки қишлоқ фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
Изоҳ (0)