• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «ШҲТ тузилганда ғарб экспертлари уни НАТОга қарши сиёсий блокка айланишидан хавотирланган». Дунё аҳолисининг ярмини бирлаштирган ШҲТ ҳақида суҳбат

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) 2001 йил 15 июнда Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан таъсис этилган. Орадан ўн беш йил ўтиб унга Ҳиндистон ва Покистон ҳам қўшилган. Бугунги кунда кузатувчи мамлакатлар билан қўшиб ҳисоблаганда, ШҲТ дунё аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштиради. «Дарё» ташкилот тузилганига 21 йил тўлгани муносабати билан Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий кординатори Раҳматилло Нуримбетов билан интервью уюштирди. Суҳбатда ўтган йиллар давомида ШҲТ эришган натижалар, ташкилотда Ўзбекистоннинг тутган ўрни ва сентябрда ўтказиладиган ташкилот саммити ҳақида сўз боради.

    Раҳматилло Нуримбетов

    Раҳматилло Нуримбетов
    Фото: «Дарё»

    Сизнинг муаллифлигингиздаги «Ўзгараётган дунё ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» китоби тақдимотининг гувоҳи бўлдик. Айтингчи, ШҲТ бошқа халқаро ташкилотлардан қайси жиҳатлари билан фарқланади?

    2022 йил 15 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташкил топганига 21 йил тўлди. ШҲТ бошқа кўп томонлама тузилмалардан фарқли жиҳатларга эга. Биз нима учун уни янги турдаги минтақавий ташкилот деб атаймиз?

    Биринчидан, ШҲТ универсал халқаро ҳуқуқ нормаларини тан олган ҳолда давлатлараро муносабатларда янги нормалар ва принципларни ишлаб чиқди. «Шанхай руҳи» буни ўзида тўлиқ ифода этади.

    Иккичидан, бу ташкилот ичида жуда катта иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятга эга мамлакатлар билан бир қаторда кичик давлатлар ҳам мавжуд. Улар ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон бир томоннинг сўзи билан эмас, ўзаро маслаҳатлашувлар ва тенглик асосида қурилади. Яна бир муҳим қоида – ташкилотдаги барча қарорлар консенсус тамойили асосида қабул қилинади. Яъни 50+1 ёки мутлақ кўпчилик овози, нисбий кўпчилик овози, деган қоидалар ШҲТда мавжуд эмас. Қарорларни қабул қилиш учун барча аъзо давлатлар рози бўлиши керак. Қудратли давлатларни ичига олган ташкилот ўзининг кун тартибидаги масалаларни мажбурий тарзда ўтказа олмайди.

    Бошқа айрим халқаро ташкилотлар мисолида кўриш мумкинки, аксарият кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилиниши уларга аъзо бўлган давлатлар ўртасида тортишувларга ва норозоликларга сабаб бўлиши мумкин. Афсуски, баъзи ҳолатларда бу салбий оқибатларга ҳам олиб келмоқда. Масалан, Иккинчи жаҳон урушидан кейин тузилган халқаро ташкилотларда шундай амалиёт борлигини кўриш мумкин.

    Фото: «info-leaks.ru»

    Ўзбекистон ШҲТ аъзоси бўлгач эришган 3 та йирик ютуқни санасангиз?

    Мамлакатимиз ташқи сиёсатида мазкур ташкилот тутган рол ва ўрин муҳим аҳамият касб этади. Ютуқ деганда нафақат ШҲТнинг Ўзбекистон миллий манфаатларига хизмат қилиши, балки мамлакатимизнинг ушбу тузилманинг ривожига таъсирини назарда тутишимиз керак.

    Энг аввало, Ўзбекистон ШҲТга таъсисчи сифатида кирган ва унинг нормаларани ишлаб чиқишда бевосита ва фаол иштирок этган. БМТ, ЕХҲТ ва бошқа бир қатор ташкилотларга биз кейинчалик, бир неча йиллардан сўнг аъзо сифатида кирганмиз. Уларнинг устав ҳужжатларидаги мақсад ва вазифалар, мажбуриятларни тан олган ҳолда аъзо бўлдик, яъни уларни шакллантиришда иштирок этмадик. ШҲТга биз таъсисчи, унинг қурувчиларидан бири сифатида кирдик. «Шанхай руҳи» ўз ичига олган ўзаро ҳурмат, маслаҳатлашувлар, тараққиётга ҳамкорликда интилиш каби янги ва ўта муҳим тамойилларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон бевосита таъсисчи давлат сифатида қатнашган. Чуқурроқ айтмоқчиман, бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ Ўзбекистон мана шу қоидаларнинг яратилишида иштирок этди. ШҲТ Хартиясида ташкилотни ҳарбий блокка айлантирмаслик тўғрисида жуда муҳим принцип бор. Яна бир қоида – ШҲТнинг бошқа давлатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмаслиги белгиланган. Шу каби принципларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон ўз позициясига эга бўлган. Бу дипломатия, халқаро муносабатларда жуда муҳим нарса.

    Иккинчи муҳим ютуқ хавфсизлик соҳасига тааллуқли. Нима учун ташкилотнинг Аксилтеррор минтақавий тузилмаси Тошкент шаҳрида жойлашган? Барча томонларнинг ва экспертларнинг фикрича, мана шу тузилма хавфсизлик соҳасида энг самарали тузилмалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун жуда муҳим рол ўйнаган ва ўйнаб келмоқда. Шунинг учун барча давлатлар Аксилтеррор тузилмасининг Ўзбекистонда жойлаштирилишини бир овоздан маъқуллаган.

    XXI аср бошларида, яъни ШҲТ барпо этилган даврда, минтақамиз жуда катта таҳдидлар остида эди. Терроризм, экстремизм, радикализм... ШҲТ биринчи устувор мақсад сифатида мана шу таҳдидларга қарши биргаликда курашиш вазифасини қўйди. Битта давлатнинг ўзи бу каби таҳдидларга якка тартибда курашишининг иложи йўқ. Ўша вақтда ҳам иложи йўқ эди, ҳозир ҳам иложсиз. Буни ХХ аср охири XIX аср бошида 6 та давлат англаб етди ва ШҲТни тузишга қарор қилди. Ўзбекистоннинг миллий манфаатларида устувор вазифа сифатида хавфсизликни таъминлаш масаласи ётгани шу орқали ўз ифодасини топди. Ва буни орадан 21 йил ўтгач ҳам тўғри қарор бўлганини кўриб турибмиз. Айтмоқчиманки, бу ШҲТнинг «кўринмас қўли» бўлиши мумкин. Чунки ташкилот аъзолари жиноятчиларни биргаликда ушламайди. Бу жиноятчиликка қарши курашишда кўп рақамлар билан ўлчанадиган ҳамкорлик эмас. Бу давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч орқали муаммоларни ҳал қилишга қаратилган платформа ҳисобланади. Мазкур платформа орқали қачонки манфаатдор давлатлар бир жойда жам бўлиб, ёндошув ва қарашларни ўзаро англаб, тегишли амалий чораларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширсагина натижага эришиш мумкин. ШҲТ мисолида бунақа натижалар мавжуд.

    Марказий Осиёнинг XXI аср бошидан шу кунгача барқарор ривожланишида ШҲТнинг ҳиссаси катта. Бу инкор этилмайдиган ҳолат. Буни нафақат дипломатлар, балки халқаро экспертлар ҳам тан олади. Албатта, танқидий фикрлар ҳам кўп. Масалан, иқтисод соҳасида ШҲТ жиддий натижаларга эришмаган дейилади. Лекин ташкилотнинг ўзига хос «қўшма қиймат» ҳиссаси - бу минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш орқали иқтисодий барқарорлик учун етарли зарурий шарт-шароитларни яратишдир. Бу шарт-шароитлар қачон яратилади? Агар давлатлар ўртасида ўшзаро ишонч, барқарор муносабатлар бўлса. Мана шу нарсани ШҲТда кўришимиз мумкин.

    Учинчи йирик ютуқ – ШҲТнинг Марказий Осиёда тутган ўрнидир. Минтақада сифат жиҳатдан янги жараёнларни бошдан кечирмоқдамиз. Бу жараён кўп жиҳатдан президент Шавкат Мирзиёев шахси билан боғлиқ, буни барчамиз яхши биламиз. Бугун ШҲТ мана шу «янги минтақавийлик»ни кучайтиришга хизмат қилмоқда. Аслида ҳам ташкилотнинг ўзи Марказий Осиё учун тузилган, дейишимиз мумкин. Россия ва Хитойнинг ташкилотдаги иштироки минтақавий мутаносибликни таъминлаш учун хизмат қилмоқда. Яъни минтақа ривожланиш учун хавфсизлик, барқарорлик, геосиёсий мувозанат нуқтаи назаридан зарурий шарт-шароитларга эга. Буни шакллантиришда ШҲТ жуда муҳим рол ўйнайди.

    Фото: «ria.ru»

    ШҲТга қўшилиш ҳаракатидаги давлатлар ҳам борми?

    Бугунги кунда ШҲТ 8 та тўлқонли аъзоларига эга. Бундан ташқари, Эронни тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш жараёни бошланган. Жорий йилда Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммити учун Эроннинг ташкилот олдидаги мажбуриятларини белгилаб берувчи тегишли меморандум лойиҳси тайёрланган. Давлат раҳбарлари томонидан ушбу ҳужжатнинг имзоланиши билан Эрон учун тўлақонлик аъзолик учун йўл очилади. Яқин келажакда Эрон ШҲТнинг 9-тўлақонли аъзо давлатига айланиши кутилмоқда.

    Ҳозирда 8 та аъзо давлатдан ташқари, 4 та кузатувчи мамлакатлар бор. Улар: Афғонистон, Беларусь, Мўғулистон ва Эрон. Айтиб ўтганимдек, Эрон мақомини аъзо давлатга кўтариш арафасида. Бундан ташқари, бизда мулоқот бўйича шерик давлатлар формати ҳам мавжуд бўлиб, улар сони ҳозирда 9 та. Бу рўйхатда Араб давлатлари ҳам бор. Араб давлатларининг ШҲТга қизиқиш билдираётгани ташкилотнинг муваффақиятли ва ишончли эканидан дололат беради. ШҲТга яқин шарқдаги Эрон каби муҳим давлатнинг азо бўлиши ёки Саудия Арабистони, Миср, Қатар сингари давлатларнинг шерикликка интилиши катта натижа ҳисобланади. Ҳозирда Туркия ҳам ташкилотимизнинг мулоқот бўйича шекириклик мақомига эга. Қарабсизки, ШҲТнинг эволюцияси давом қилмоқда.

    ШҲТнинг навбатдаги саммити 15-16-сентябр кунлари Самарқандда ўтказилади. Нима учун анан бу шаҳар танланди?

    Саммитнинг Самарқандда ўтказилиши жуда катта рамзий маънога эга. Бу шаҳар бутун шарқ, буюк ипак йўли гавҳари ва цивилизациялар марказларидан бири сифатида минг йиллар давомида инсоният тараққиётига муҳим ҳисса қўшган. Бу ерда юзлаб, минглаб йиллар давомида жуда муҳим сиёсий қарорлар, савдо битимлари қабул қилинган.

    Минтақамиз учун муҳим тарихий воқеалар Ўзбекистоннинг замонавий дипломатиясида ҳам рўй бермоқда. Масалан, 2017 йилдаги йирик тарихий воқеалардан бири, Марказий Осиёда янги минтақавий жараённи бошлаб берган халқаро анжуман айнан Самарқандда бўлиб ўтган. Шундан эътиборан, бу ерда кўплаб муҳим сиёсий халқаро анжуманлар бўлиб ўтмоқда. Хорижлик дипломатлар охирги йилларда ўзига хос «Самарқанд руҳи» шаклланганини таъкидлашмоқда. Бу руҳ ўзаро очиқлик, дўстона муносабатлар кучайтирилишини ўзида акс эттиради. Тарихий паллада турган ШҲТ саммитининг Самарқандда ўтказилиши, «Самарқанд руҳи» ёрдамида «Шанхай руҳи»ни бойитишга хизмат қилиши аниқ. Нима учун биз оптимизм билдирмоқдамиз? Чунки бутун дунёда Ўзбекистонга нисбатан муносабат ижобий томонга ўзгарган. Мамлакатимиз ШҲТнинг барча аъзо давлатлари учун стратегик шерик ҳисобланади. Расмий Тошкент ўзаро ишонч асосида мавжуд масалалаларни улар билан очиқ-ойдин муҳокама қилмоқда ва ҳал этмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар барча аъзоларга тенг манфаат келтирадиган иқтисод, транспорт, хавфсизлик масалаларига тааллуқли. Масалан, биз нима учун ташкилот доирасида ички минтақавий савдони ривожлантириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқаяпмиз? Мана шу ҳужжат орқали савдо соҳасидаги мавжуд муамоларни ва уларнинг ечимини белгилаб олиш муҳим. Бундан ташқари ШҲТ доирасида транспорт ва ўзаро иқтисодий боғлиқлик стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Мақсадимиз – ШҲТ маконидаги минтақаларни боғлаш орқали янги транспорт коридорлари ва иқтисодий инфратузилмаларни шакллантириш учун институционал замин яратиш. Албатта, бу давом этувчи ва босқичли жараён.

    Фото: «Дарё»

    ШҲТ саммитида Ўзбекистон қандай ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда?

    2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга тўртинчи маротаба раислик қилмоқда. Бу галги раислик ҳам ташкилий, ҳам мазмун жиҳатдан олдингиларидан анча фарқ қилади. Саммитга 30 та атрофидаги муҳим янги ҳужжатларни олиб чиқиш устида ишлар давом эттирилмоқда. Улар қатор янги тармоқ ва соҳаларни қамраб олади. Иқтисодиёт, транспорт, саноат ҳамкорлиги, юқори технологиялар – яъни амалий аҳамиятга эга йўналишлар Ўзбекистон учун доим устувор бўлиб қолади. Яна бир бор таъкидлайман, ШҲТнинг келажаги учун бу жуда муҳим. Шиддат билан ўзгараётган дунёда бу жуда керак.

    Табийки, иқтисодий ҳамкорликка қаратилаётган урғу ШҲТ доирасида шерикликнинг бошқа йўналишларига ҳеч қандай путур етказмайди. Мамлакатимиз бошқа соҳаларда ҳам проактив, яъни ташаббускор аъзо. Масалан, маданий-гуманитар соҳада туризмдан ташқари, ўзига хос бир ташаббус илгари сурилиши режалаштирилган. Президентимиз топшириғи билан ШҲТнинг Эзгу мақсадлар элчиси институтини жорий қилиш устида ишлар олиб борилмоқда. Бу ташаббус моҳиятида давлатлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, халқларни бири-бирига янада яқинлаштириш ғояси туради. ШҲТ аъзолари орасида обрўли шахсларни эзгу мақсадлар элчиси сифатида тайинлаш ва уларни ташкилотнинг қадриятларини тарғиб қилишга, халқларни ўзаро яқинлаштиришга йўналтириш кўзда тутилади. Бу Ўзбекистоннинг ташаббуси, саммитда шу бўйича тегишли ҳужжатни имзолаш кутилмоқда.

    Сиёсий маънода эса саммитда ШҲТга айрим давлатларни кузатувчи ва ўзаро шерик сифатида қабул қилиш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда. Бу масалаларнинг барчаси саммитда кўриб чиқилади. Булар қуруқ гаплар эмас. Биз кутаётган салмоқли натижаларга таяниб айтмоқчиманки, Самарқанд саммитининг катта аҳамият касб этишидан умидимиз жуда катта. Чунки охирги йилларда бунақа катта тадбир бўлиб ўтмаган.

    Яна бир ташаббуслардан бири – Ички минтақавий савдони ривожлантиришга қаратилган махсус Дастурни ишлаб чиқиш, бу ҳақда ҳам тўхталиб ўтдим. Бунинг тагида жуда катта масалалар ётибди. Бу таклиф ташкилот аъзолари ўртасидаги умумий салоҳиятни биргаликда ишга солишга қаратилган. Шуниси билан ҳам саммитга бўлган ишонч ва қизиқиш жуда катта.

    Бугунги кунда биз учун энг керакли масала қуруқлик орқали автомобиль йўл коридорларини яратишдир. Бунда энг маъқули темир йўл қуриш. Транспорт коридорларини яратиш учун нима керак? Катта сармоялар. Сармояларни ишончли қўллаш ва улардан самарали фойдаланиш учун нима керак? Сиёсий ва ўзаро ишончли муҳит, чегараларни очиш зарур. Чегарадаги савдога халақит бераётган тўсиқларни йўқотиш лозим. Бу бир неча йиллар ва доимий мулоқотни талаб қилувчи жараён. ШҲТда бу масалаларга эътибор кучаймоқда ва бунда Ўзбекистон катта жонбозлик кўрсатмоқда. Ташкилотнинг жорий йилги саммитида ҳам ушбу масалалар кўрилади.

    Саммитда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласи ҳам кўриб чиқиладими?

    Маълумки, ШҲТ айрим ғарб экспертлари томонидан танқидий руҳда таҳлил қилинади. Баъзилар уни Ғарбга, ғарбнинг қадриятларига қарши қаратилган ташакилот деб талқин қилади. Лекин бу асосга эга бўлмаган юзаки танқидлар. Агарда ташкилот Хартиясини очиб ўқисангиз, у ерда инсон ҳуқулари, дунёда адолатли ва демократик тартиботни шакллантириш тўғрисидаги баёнотлар мавжуд. Лекин афсуски, ҳеч ким шуларга эътибор бермайди. ШҲТ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тузилган махсус ташкилот эмас, у универсал ташкилотдир. Унинг фаолиятида ҳамма масалалар кўриб чиқилади, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари ҳам.

    Ғарб ва Европа экспертлари ШҲТга нисбатан, айниқса унинг шаклланиш даврида катта хавф ва қўрқув билан қарашган. Бу ташкилот НАТОга қарши қаратилган сиёсий блокка айланиши мумкин, деган шубҳалар ва тахминлар ҳам бўлган. Чунки ШҲТ олдига энг асосий масала – хавфсизликни таъминлашни устувор вазифа сифатида қўйган эди. Шунинг учун ҳам уларда муайян қўрқув бўлган. «Келажакда Россия ва Хитой иштирокида тузилган бу ташкилотнинг ҳарбийлашиш эҳтимоли мавжуд ёки бўлмаса мафкуравий жиҳатдан Ғарбга қарши турувчи сиёсий блокка айланиши мумкин», дея хавфсирашган. Лекин, шу кунга қадар ҳеч ким ташкилот доирасида бу масалани кўтармаган. Қолаверса, мен юқорида айтган консесус принципи, шунингдек Хартиядаги ШҲТни учинчи давлатларга ва халқаро ташкилотларга қарши қўймаслик тамойили мавжуд. Бу ўз-ўзидан ҳар қандай блоклашиш тўғрисидаги тахминларни пучга чиқаради.

    Айрим хорижлик экспертлар ШҲТ деганда асосан Россия ва Хитойни кўришади. Уларнинг қарашларида геосиёсий ёндошув кучли эканлигини кўрсатиб туради. Бу хато фикрлаш. Ташкилот доирасида барча аъзолар бир хил ва тенг ҳуқуққа ва мажбуриятларга эга. Масалан, сиз ШҲТ саммитида қайсидир давлат баёнот берибди ва бу бошқа бир давлат норозилигига олиб келибди, деган гапни эшитганмисиз? Йўқ, албатта. Афсуски, биз охирги йилларда бошқа халқаро ташкилотларда, масалан, Европа иттифоқи доирасида очиқ тортишувларни кўришимиз мумкин. Бунинг сабаби – муҳим қарорлар бўйича консенсусга келишиш қийин бўлмоқда ва бу баҳсларга олиб келмоқда. Халқаро ташкилотларга барча масалаларни ўзаро ишонч ва маслаҳатлашувлар орқали, консенсус билан ҳал қилиш механизмини сақлаб қолиш жуда муҳим. ШҲТда эса бу механизм тўла-тўкис амал қилиб келади.

    Биз ҳозир ШҲТдан жуда кўп нарсаларни кутмаслигимиз керак. Чунки у жуда ёш ташкилот, эндигина 21 йил бўлди. Бу давр ичида бир биридан кескин фарқ қилувчи далватлар ўзаро ҳамкорлик қилишга келишишди. Масалан, 30 йил илгари Хитой билан Марказий Осиё ўртасида тўғридан-тўғри ҳеч қандай муносабат бўлмаган. Мана шу 21 йил ичида ташкилот ўзаро ҳамкорлик ва ишончни муҳтаҳкамлашга хизмат қилди. Айтиш мумкинки, дастлабки ва муҳим қадамлар ташланди. Навбатдаги марра – кўптомонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, натижалар билан бойитиш.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    29.06.2022, 11:10   Изоҳ (0)   31477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди

    29.06.2022, 10:48

    Ўзбекистонда интернетга энг кам уланган абонентлар сони қайси вилоятдалиги маълум бўлди

    29.06.2022, 10:15

    Нурмат Отабеков коронавирус бўйича тарқалаётган аудиохабарларга изоҳ берди

    29.06.2022, 09:53

    Ўзбекистонда «тонировка» рухсатномаси автомобиль сотилганда ва давлат рақами ўзгартирилганда ҳам сақланиб қолади

    29.06.2022, 09:35

    «Ўзбекистон темир йўллари» совитиш тизими билан тўлиқ жиҳозланган 100 та вагон харид қилади

    29.06.2022, 09:12

    Фарғонада номаълум шахс Kia Carnival машинасини ёқиб юборди

    29.06.2022, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Меҳрибонлик уйида улғайган, Юлдуз Усмонова сабаб актриса бўлган ва мухлисининг таъқибига учраган Зарина Йўлдошева 25 ёшда

    Маданият | 3 июн, 17:36

    Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:33

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.