Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиядаги смартфон, ноутбук ва бошқа электроника воситаларини таъмирловчи техник сервис марказлари бутловчи қисмлар етишмаслиги сабабли эҳтиёт қисмлари учун янги гаджетларни демонтаж қилишга ва ишлатилган қурилмалар қисмларидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда бир қанча манбаларга таяниб, «Коммерсантъ» нашри хабар беряпти.

Фото: Yandex

Фото: Yandex

«Чет элдан олиб келиш мумкин бўлмаган керакли қисмларни биз бошқа маҳсулотларни демонтаж қилиш орқали компенсация қилишга ҳаракат қиламиз», — дейди нашрга интервью берган Acer компаниясининг Россиядаги бош директори Дмитрий Кравченко.

Унинг қўшимча қилишича, авваллари таъмирлаш ишларининг 90 фоизга яқини беш иш куни ичида тугалланган бўлса, энди бу муддат бутловчи қисмларнинг топилишига қараб узайиши мумкин.

«Коммерсантъ» суҳбатдошларига кўра, Россия параллел импорт доирасида импорт қилинган ускуналарни сотишни бошлагани ҳам таъмирлаш ишларини мураккаблаштирмоқда. Бундай ҳолда, ишлаб чиқарувчи хизмат кўрсатиш харажатларини ўз зиммасига олмайди — бу масъулият дистрибюторларга ўтказилади.

Маҳсулотларнинг кафолат муддати ҳам узайтирилиши мумкин. Россияга параллел равишда олиб кириш учун мўлжалланган электроника ЕИI давлатларидан бирида (масалан, Қозоғистон ёки Қирғизистонда) рўйхатдан ўтган ва кафолат хизмати ҳам айнан ушбу мамлакатларда амалга оширилиши керак бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар