Калининград вилояти Советск шаҳри маъмуриятининг ижтимоий тармоқларида литвалик ёзувчи Видунаснинг уйлардан бирига ўрнатилган ёдгорлик лавҳаси демонтаж қилингани акс этган кадрлар эълон қилинди.
Видунас (ҳақиқий исми Вилҳелмас Стороста) — Литва ёзувчиси, драматург ва файласуф. 1892 йилдан 1944 йилгача у вақтинчалик Тилзитда яшаган, бу шаҳар ҳозирда Советск деб аталади. Бу ерда бошқа касблари қаторида мактабда дарс берган. 200 литлик банкнотада Видунас тасвири туширилган.
18 июндан Литва Россиядан Калининградга транзит поездларнинг ўз ҳудуди орқали ўтишини, 21 июндан эса Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган товарлар билан юк ташишни тўхтатди. Калининград вилояти губернатори маълумотларига кўра, тақиқ Россия Федерацияси вилоятларидан минтақага олиб келинаётган товарларнинг қирқдан эллик фоизигача таъсир кўрсатади. Россия расмийлари Литвани транспорт «блокадаси»да айблаб, чекловлар олиб ташланмаса, жавоб чораларини кўриш билан таҳдид қилган.
Изоҳ (0)