• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    «Андижон музқаймоғи» васвасаси — у қандай пайдо бўлди, нега бунчалик оммалашиб кетди ва у ростдан ҳам бизнес бўла оладими?

    Ёз ўзининг иссиқ ҳарорати ила мамлакатга кириб келиши биланоқ одамлар ўзини сояга торта бошлайди. Турли салқинлаш усулларидан фойдаланиб, муздек ичимлик ва музқаймоқлар истеъмолини канда қилмайди.

    Сўнгги йиллардаги жазирама мавсумда Ўзбекистоннинг барча маҳалла ва кўчаларини морс, квас ичимликлари билан бир қаторда «Андижон музқаймоқлари» ҳам эгаллагани кўзга ташланади. Уни сотиб олмоқчи бўлган истеъмолчи узоқ қидирмайди, чунки «Андижон музқаймоқлари» деярли барча одам гавжум нуқталарда «кезиб юради».

    Улар қандай қилиб бу даражада кўпайиб кетди? Бу бизнесни йўлга қўйиш қанча маблағ талаб этади? Биз учратган шу номли музқаймоқларнинг барчаси ҳақиқатан ҳам «Андижон музқаймоғи»ми?

    «Дарё» нашри шу ва «Андижон музқаймоғи» номи билан юритилаётган бизнесга тегишли бошқа саволларга жавоб излайди.

    Фото: Мичаэл Баум

    Фото: Мичаэл Баум

    «Андижон музқаймоқлари» қандай пайдо бўлди?

    Республика пойтахти бўлмиш Тошкентнинг «Халқлар дўстлиги», Талабалар шаҳарчаси, «Чорсу», Хадра ва бошқа одамлар энг гавжум жойларининг ҳаммасида бир эмас бир нечта «Андижон музқаймоғи» номли аравача етаклаган одамларни учратамиз.

    Албатта, талаб борки таклиф юзага келади. Бироқ уларнинг кўпайишига нафақат талаб, балки бу бизнеснинг унча қиммат бўлмаган маблағ эвазига сотиб олиш имкони ҳам сабаб бўлган.

     

    OLX эълонлар сайтида «Андижон музқаймоқлари»ни сақловчи тележка-музлаткичлар 100 доллардан бошлаб сотилади. Аравачани харид қилган одамга улгуржи етказиб бериш имкони ҳам берилади.

    Кўпчилик биттада бир нечта аравача харид қилади. Музқаймоқларнинг килосини 20 мингдан сотиб олиб, доналаб сотиш учун ўз нархларини белгилайди.

    Неча кило сотганига қараб маош тўланадиган тизим учун сотувчиларни ишга жалб этади. Кичик тадбиркорлик кўринишидаги ушбу бизнеснинг юқоридаги усули OLX эълонлар сайтидан жой олган.

    Аввалига бу номдаги музқаймоқ андижонлик тадбиркор Ҳикматулло Мадраҳимовнинг маҳсулоти бўлган. У бир неча йил аввал «Андижон музқаймоқлари»ни тайёрлай бошлаган. Кейинчалик бренд номидан икир-чикирларини эринмасдан ўрганиб чиққан барча фойдалана бошлади.

    2021 йил Мадраҳимов ўз маҳсулотларини бошқа қалбакиларидан фарқлаш учун «Андижон музқаймоғи» товар белгисини рўйхатдан ўтказиб, янги шаклини ишлаб чиққан ва патентлаганди. Бироқ бу унчалик фойда бермаган — сотувчилар қўлида ҳақиқий аравалар деярли кўринмайди.

    Ўтган йили тадбиркор Тошкентнинг марказий кўчалари учун 40 дона ҳақиқий аравачаларни юборишни режалаштирган.

    Фото: «Spot.uz»

    Фото: «Spot.uz»

    Барча вилоятларга етказишнинг эса имкони йўқ, сабаби уларни ясашда баъзи қийинчилик ва муаммолар мавжуд.

    Аравачаларни ясашнинг ўзи бўлмаяпти. Ҳозирча фақат Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрига етказиб бериш режалаштирилган. Бироқ дўконларда сотиладиган 500-800 гр, бир ва икки килолик қадоқланган музқаймоқлар каби Андижон музқаймоғини ҳам Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидаги дўконларида сотишни мўлжаллаганмиз — дейди Мадраҳимов.

    У тез кунларда истеъмолчилар ўзига яқин дўконлардан сотиб олиш имконига эга бўлишини ва ҳар бир вилоятда дилерлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилганини ҳам маълум қилган.

    Агентликнинг ўзи патентлаш таклифи билан чиққан

    «Биз ‘Андижон музқаймоқлари’ учун янги аравачалар қилдик. Энди фақат шу аравачалардагина сотилади ва бунга вилоят ҳокими рухсат берган. Патентламасак бўлмади, сабаби бир маҳсулотни бир ҳафта ўн кундан кейин бошқалар ишлаб чиқаришни бошламоқда — дейди бренд муаллифи.

    Унга кўра, энди исталган одам шу каби ҳам термос ҳам холодилник вазифасини ўтовчи аравачаларда сотиши мумкин, лекин «Андижон музқаймоғи» деган ёзув фақат ҳақиқийларида бўлади.

    Мадраҳимовнинг маълум қилишича, бренд сифатида патентлашга топширилгач, кўчаларда қалбаки аравачалар янада кўпайиб кетган. Тадбиркор бу ишни энди бошлаган вақти патентламоқчи бўлганида оддий ишчилар томонидан рўйхатдан ўтказиш имкони йўқлиги айтилган.

    2021 йилда эса «Андижон музқаймоқлари» тренд даражасига етгач, Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарининг ўзи таклиф билан чиқиб, патентлаб берган.

    Фото: «Spot.uz»

    Фото: «Spot.uz»

    Юқорида таъкидланганидек, биз ҳар қадамда учратаётганларимизнинг ҳаммаси ҳам, афсуски, ҳақиқий «Андижон музқаймоқлари» эмас. Бу эса маҳсулотнинг истеъмолга яроқлилик даражасини ва санитария-гигиена талабларига жавоб беролмаслиги мумкинлигини билдиради.

    Одамлар орасида ушбу ном остидаги музқаймоқларга шубҳа кўзи билан қараш ва турли гап-сўзлар пайдо бўлгач, улар устидан рейд текширувлари ўтказилиб, тадбир давомида музқаймоқлардан баъзиларида ичак касалликларини қўзғовчи бактериялар борлиги ҳам аниқланган.

    Бренд муаллифи эса касаллик қўзғатувчилари аниқланган музқаймоқлар қалбаки «Андижон музқаймоқлари» бўлганини айтади.

    Шундан сўнг «Севимли» телеканали журналисти бу бўйича яна бир нечта сотувчилар фикрини ўрганган.

    «Ўғлимни ўқишга киритиш учун йиғяпман»

    Кузатувлардан шуни англаш мумкинки, сотувчиларнинг кўпчилиги пойтахтга оиласини боқиш, рўзғор тебратиш мақсадида келган.

    Асли бўкалик, турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг икки нафар фарзандини боқиш учун «Чорсу» бозори атрофида мавсумий маҳсулотлар савдоси билан шуғулланадиган, ҳозирда «Андижон музқаймоғи» сотувчи аёл фаолияти ҳақида шундай дейди:

    Масалан, мен 5 кг музқаймоқни 35 мингдан олсам, 15 минг сўм ўзимга қолади. Бу турдаги музқаймоқларни ёмонлаб ташлаш яхши эмас. Бунинг оқибатида ҳалол меҳнат қилаётган нечта одам ишсиз қолди.

    Музқаймоқ савдосидан тушадиган кунлик даромадини ўғлининг ўқишига йиғаётган савдогар аёл ўтказилган рейд ва унинг натижаларидан норози эканини билдиради.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    Самарқанддан Тошкентга рўзғор тебратиш илинжида келган Рашид Йўлдошев ҳам ўзига музқаймоқ сотишни касб қилган. Пойтахтда ижарада турадиган, бир нафар фарзанди бор ушбу савдогар эса бир кунда 10-15 кг музқаймоқни сотиб тугатади.

    Ўтган йили ўтказилган истеъмолга яроқлилик даражаси бўйича текширувлар ана шундай аравача етаклаган сотувчиларнинг кескин камайишига сабаб бўлганди. Бироқ бу йил уларнинг сони яна ортиб кетди.

    Сабаби эса юқорида айтиб ўтилгандек, арзон ва бош қотириш талаб этилмайдиган осон, тайёр бизнес эканлигида. OLX сайтида ҳам мазкур аравачалар эълонининг кўпчилиги «Тайёр бизнес — Андижон музқаймоқлари» номи остида жойланган.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

     

    «Дарё» эълонлар сайтида келтирилган бир нечта рақам эгалари билан боғланиб, ушбу бизнесни йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркор билиши керак бўлган қуйидаги маълумотларга эга бўлди:

    • Бир донасининг бошланғич нархи 100 доллардан баҳоланувчи аравачалар музқаймоқни сақлаш учун махсус қути ва ўлчаш учун кичик тарозига мўлжалланган жойга эга бўлади;
    • Битта тележка сиғими 40 кг музқаймоққа мўлжалланган;
    • Музқаймоқнинг ўзи Андижонда ишлаб чиқарилгани сабабли у буюртма қилинган жойларга фақат етказиб берилади, яъни харидор бориб савдогардан сотиб ололмайди;
    • Музқаймоқ ишлаб чиқарувчилари сертификатга эга ва санитария-гигиена талабларига жавоб беради.

    Бироқ бу бизнесни бошламоқчи бўлган тадбиркорга музқаймоқ ишлаб чиқарувчиларининг сертификати етарли бўлмайди. Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, сертификат аравачани кўчада айлантириб юриш учун эмас, фақат бир жойда туриб сотишгагина берилади.

    «Музқаймоқ бизнесида қонуний-ноқонуний деган нарсалар йўқ»

    Ички ишлар ходимлари сертификатсиз сотаётган савдогарларни жавобгарликка тортмайдими, деган саволимизга у шундай жавоб қайтарди:

    Бу форс-мажор ҳолат саналади. Аслида ноқонуний ёки қонуний деган нарсалар йўқ.

    Музқаймоқ етказиб берувчининг айтишича, доимий мижозларининг ўртача 10 нафардан ишчиси мавжуд бўлиб, улар 3 кунда 200 кг музқаймоқ сотиб тугатади.

    Музқаймоқ аравачаларини сотадиган йигитнинг сўзларига кўра, бу тайёр бизнес бўлишига қарамай, уни уддалаш унчалик ҳам осон эмас. Аравачаларни ишончли қўлларга топширмаса, ишчилар кунлик ҳисоботни ёлғон рақамлар билан ҳам топшириши мумкин.

    «Бу бироз нозикроқ бизнес-да. Ишчилар тўғри ишлаши керак. Агар ишламаса, фойда қилишингиз қийин. Бирор кимга бериб қўйганингиз билан сизга ёлғон ҳисоб-китоб қилиб бериши бор, музқаймоқни нотўғри сақлаб, эритиб юбориш каби ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин», — дейди «Дарё» билан суҳбатда бўлган йигит.

    Асосий ишни ишчи қилгани учун кўпроқ фойда ҳам унга бўлади

    «Тайёр бизнес» эълони муаллифига бу оригинал Андижон музқаймоқлари эмаслиги ҳақида айтганимизда «Оригинали Андижонда бўлади-да!» деган жавоб олдик.

    Маълум бўлишича, музқаймоқ билан бирга нонини ҳам қўшиб олиш керак. Масалан, бир кило музқаймоқ 20-25 минг сўм турса, унга 10 донаси минг сўмга айланувчи нон қўшиб олинади.

     

    Шунда бир дона тайёр маҳсулот 100 гр музқаймоқ ва 100 сўмлик нондан ибрат бўлади.

    Бизнес эгасининг фойдаси эса музқаймоқдан бўлади. Яъни у 20-25 минг сўмдан олган музқаймоғини ишчисига 30-35 минг сўмдан топшириб, ҳар бир килодан 10 минг сўмдан орттиради. Биз суҳбатда бўлган аравачалар сотувчиси бу тизимни қуйидагича тушунтириб берди:

    Сотувчи бир кунда сиз 32 минг сўмдан берган 10 кг музқаймоқни сотса, 100 минг фойда қиласиз, сотувчи эса 180 минг сўм фойда қилади. Сотувчининг фойдаси кўпроқ бўлиши табиий. Чунки ҳамма ишни у қилади — дейди у.

    Бироқ тадбиркор аравачадан 5 дона олиб, ишчиларга топширадиган бўлса, ҳар биридан 100 минг сўмдан кунига 500 минг фойда қилади.

    Албатта, бу сотилган музқаймоқ килоси ва ишчи билан келишувга қараб ўзгарадиган суммалар ҳисобланади.

    Фото: Миробод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

    Фото: Миробод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

    Ўз-ўзини банд қилиш, бекорчиликка самарали ечим топиш ва иш ўринлари яратиш, текинхўр ва бошқалардан умидвор кайфиятда яшашдан кўра яхшироқ ва фойдали, албатта. Бироқ қилаётган иши атрофдагиларнинг соғлиғига зарар етказмаслиги, қонуний йўл билан даромад олиб келиши асосий масала саналади.

    26.06.2022, 20:13   Изоҳ (0)   84341
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга Хитой шаҳридан биринчи юк поезди йўлга қўйилди

    26.06.2022, 09:46

    Дарёга тушиб кетган iPhone 10 ойдан сўнг топилиб, эгасига қайтарилди. У ҳали ҳам ишламоқда

    25.06.2022, 22:39

    Фарғонадаги кўп қаватли гипермаркет 23,2 млрд сўмга аукционга қўйилди

    25.06.2022, 22:02

    Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликдаги кредит муаммолари: 168 млрд сўм қарздорлик МИБ томонидан ундирилади

    24.06.2022, 19:31

    Инфляция Европа бизнесига қандай таъсир қиляпти?

    24.06.2022, 19:22

    Ўзбекистон рекорд даражада тарвуз экспорт қилмоқда

    24.06.2022, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.