Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация АҚШга ташриф буюрди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Делегация АҚШ ҳукумати, БМТ, халқаро молия институтлари, ахборот технологиялари гигантлари, венчур ва инвестиция фондлари вакиллари, Кремний водийсида фаолият юритувчи экспатлар билан музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, ташриф дастуридан Apple, Google, Меtа, Coursera, Visa, MasterCard ва бошқа компанияларнинг бош офисларида учрашувлар ўрин олган.

Учрашувда IT компанияларнинг Ўзбекистоннинг ички бозоридаги иштирокини кенгайтириш учун келишувларга эришиш кўзда тутилган. 

Ўзбекистонда юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари яратиш, онлайн платформалар фойдаланувчилари учун монетизация воситаларидан фойдаланиш, ушбу соҳадаги хизматлар экспортини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Аввалроқ SpaceX компанияси Ўзбекистонда йирик лойиҳалар амалга оширишга тайёр эканини билдирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди