• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Песков Украинада асирга тушган америкаликлар ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини айтди

    Россия Украинада асирга тушган америкаликлар ўлим жазосига ҳукм қилинмаслигига кафил бўла олмайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков MSNBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Журналистнинг америкаликларни аввалроқ Донецк Халқ Республикаси суди томонидан ўлимга ҳукм қилинган британияликлар Шон Пиннер ва Эйдан Аслин ҳамда марокашлик Брагим Саадуннинг тақдири кутяптими, деган саволига Песков: «Мен ҳеч нарсага кафолат бера олмайман, бу терговга боғлиқ», — деб жавоб берди.

    17 июнь куни «Известия» ва RT нашрларининг Telegram-каналларида ўзларини АҚШ фуқаролари деб атаган икки кишининг видеоси эълон қилинган эди. Улар ўзларини Александр Дрюк ва Энди Хьюн деб таништирган.

    «Улар ёлланма жангчилар ва Украина ҳудудида ноқонуний фаолиятга жалб қилинган. Улар бизнинг ҳарбийларимизни ўққа тутишда қатнашган, уларнинг ҳаётига хавф туғдирган ва ўзлари амалга оширган жиноятлар учун жазога тортилиши керак», — дея таъкидлади президент матбуот котиби.

    Аввалроқ The Telegraph Дрюк ва Хьюн Украина армияси томонида туриб жанг қилгани ва Харьков яқинида қўлга олингани ҳақида хабар берганди. Уларнинг оилалари CNN’га маълум қилишича, америкаликлар билан қарийб бир ҳафта алоқа узилиб қолган. Телеканал маълумотларига кўра, эркаклар Избицкое қишлоғи яқинидаги жангда йўқолиб қолган, уларни қидириш ишлари натижа бермаган.

    Айни вақтда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс идора сўнгги ҳафталар ичида учинчи америкалик ғойиб бўлгани ҳақида маълумотга эга эканини айтди.

    27 февраль куни, Украинада Россия ҳарбий операцияси бошланганидан кейин бир неча кун ўтиб, президент Владимир Зеленский Киев жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун чет эллик кўнгиллиларни жалб қилмоқчи эканини айтганди. Шунда у Украина ҳудудий мудофаасининг халқаро легион ташкил этилганини ҳам эълон қилганди.

    Россия Мудофаа вазирлиги чет эллик кўнгиллиларни ёлланма жангчилар деб атайди ва уларнинг йўқ қилингани ҳақида бир неча марта ҳисобот берган.

    9 июнь куни «Донецк халқ республикаси» Олий суди Украина томонида туриб жанг қилган британияликлар Шон Пиннер ва Эйден Эслинни ҳамда марокашлик Брагим Саадунни ўлим жазосига ҳукм қилганди.

    Улар устидан суд жараёни 7 июнь куни бошланган, улар ДХР Жиноят кодексининг 34-моддаси («Бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этиш»), 323-моддаси («Ҳокимиятни мажбуран тортиб олиш ёки ҳокимиятни мажбуран ушлаб туриш») ва 430-моддаси («Ёлланиш»)  билан айбланмоқда. Маҳбуслар ўз айбларига қисман иқрор бўлган.

    АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен уларга ўлим жазоси тайинланганидан хавотир билдирди. Британия расмийлари ҳам ушбу ҳукмни қоралади. Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ДХР судининг қарорини тўқима ва ҳеч қандай қонунга асосланмаган деб атади.

    Мавзуга доир:

    • Россия Мудофаа вазирлиги: Украинада қарийб 2 минг нафар чет эллик ёлланма аскар йўқ қилинди
    • Россия ҳарбийлари Украина томонида жанг қилган икки америкаликни асирга олди— The Daily Telegraph

    21.06.2022, 11:50   Изоҳ (0)   13040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Иттифоқи Қримга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

    21.06.2022, 11:29

    «Сиз менинг қаҳрамонимсиз!» Украинага келган актёр Бен Стиллер Владимир Зеленский билан кўришди (видео)

    21.06.2022, 10:40

    Россиянинг Украина ғалласини блокада қилиши «ҳақиқий уруш жинояти» — Европа Иттифоқи

    21.06.2022, 09:38

    Тбилисида Грузиянинг Евроиттифоққа қўшилишини ёқлаб митинг ўтказилди

    21.06.2022, 09:28

    Қозоғистон прокуратураси «дикий Арман» жиноий гуруҳи ҳақида тафсилотларни эълон қилди

    21.06.2022, 09:09

    Финляндия сайёҳлар учун барча коронавирус чекловларини бекор қилади

    21.06.2022, 08:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.