Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун йиғилган пулларни ўзлаштирган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Текширув давомида тумандаги Сергели-5 мавзесида жойлашган 6 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи «А.Б.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар шахслари хонадон эгаларидан коммунал тўловлар учун йиғилган 97,7 миллион сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ,талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда ширкат раҳбари таъмирлаш ва қурилиш ишлари учун ажратилган пулдан 525,2 миллион сўмни ўзлаштиргани, Сергелида ширкат раҳбари хонадон эгаларидан ундирилган 431 млн сўмни талон-торож қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар