Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Ҳужжат матни «Lex.uz»да эълон қилинди.

Қайд этилишича, қуйидагилар махсус вакилнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташаббусларининг самарали илгари сурилишини таъминлаш;
  • Ўзбекистон президентига мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар киритиш;
  • глобал ва минтақавий муаммолар, ташқи сиёсат масалалари бўйича Ўзбекистон позициясини етказиш мақсадида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг расмий вакиллари билан доимий ишчи алоқаларини ўрнатиш;
  • Ўзбекистон президентининг алоҳида топшириқларига асосан ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича махсус миссияларни бажариш;
  • Ўзбекистон президенти иштирокида ўтказиладиган халқаро тадбирлар ва учрашувларни тайёрлашда кўмаклашиш.
Махсус вакил президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Унинг мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига Абдулазиз Комилов тайинланган. Собиқ ташқи ишлар вазири, бундан ташқари, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди