Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

90 йил аввал. 1932 йил 18 июнь, шанба

Ўзбекистон Олий суди собиқ прокурори Шамси Бадриддиновга қарши суд якунига етган. Суд Бадриддиновни отувга ҳукм қилган, аммо «Шўро Иттифоқидаги ва унинг ичига кирган биродарлик Ўзбекистон жумҳуриятидаги кучли социализм қурилишини, ундаги ишчилар ва колхозчи деҳқонлар қувватли кўтарилиш билан, индустрилаш ва коллективлашув асосида беш йилликнинг сўнгги йилидаги қийинликларини муваффақиятли равишда енгаётганларини, пахта мустақиллиги учун муваффақиятли курашаётганларини, империалист аксилинқилобининг асосий кадрлари ҳам жисман ва ҳам руҳан тор-мор келтирилганини эътиборга олиб», суд Бадриддиновга нисбатан чиқарилган отув ҳукмини 10 йиллик қамоқ билан алмаштириш ҳақида қарор чиқарган.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон»да ишчи-деҳқон мухбирларнинг хабарларидан иборат бутун бошли саҳифа эълон қилинган. Шундай мухбирлардан бирининг хабари:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 18 июнь сонидан лавҳа

Коммунистик партиянинг Москва шаҳри бўйича қўмитаси иккинчи котиби Никита Хрушчёв заёмга ёзилиш плани қандай бажарилаётгани ҳақида СССР раҳбари Сталинга ҳисобот бермоқда (орадан 30 йил ўтиб, Хрушчёв деярли ҳар чиқишида Сталинни ёмонлайди):

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 18 июнь сонидан лавҳа

60 йил аввал. 1962 йил 18 июнь, душанба

1962 йил 18 июнь куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

30 йил аввал. 1992 йил 18 июнь, пайшанба

Ўзбекистондаги оғир иқтисодий аҳволга қарамай, Тошкентда тўрт йиллик танаффусдан сўнг Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказишга қарор қилинган (қизиғи, аввалги 10 та фестивалнинг бирортасида Ўзбекистон фильми қатнашмаган экан):

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

Мингбулоқдаги нефть кони ҳақида аҳоли орасида тарқалган «нефть тугабди», «нефть қочиб кетибди» каби миш-мишларга навбатдаги раддия:

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

Ҳожилар Ҳаж сафаридан қайтишни бошлади. Улар орасида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳам бор. У ўз таассуротларини «Тошкент оқшоми» газетаси билан бўлишган:

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

Қашқадарёлик пайвандчилар Қарши шаҳридаги маъмурий бинолардан бирининг ёнидаги улкан «КПСС XXVII съезди қарорлари ҳаётга» деган, қувурлардан ясалган ёзувни парчалаб, ундан печка ясай бошлашган:

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

Дунёда нима гап? Афғонистоннинг собиқ президенти Нажибуллони афв этишмоқчи эмас, Донецкдан ҳайдалган мингдан ортиқ фоҳишалар эса Қрим томон юриш бошлаган.

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

Чехия ва Словакия раҳбарлари Чехо-Словакия федерациясини алоҳида-алоҳида давлатга ажратиш бўйича музокараларни бошлаган:

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 18 июнь сонидан лавҳа

Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

Изоҳ
Асосий янгиликлар