Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 17 июнь куни кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилаётгани сабаб пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, ҳокимлик фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни, автомашиналарни дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига қўймасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 17 июнь, жума куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилиб, 42 даражагача иссиқ бўлишини айтганди. Жумладан, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиши, ёғингарчилик кутилмаётгани, шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсиши ҳақида маълумот берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар