• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Мудофаа вазирлиги: Украинада қарийб 2 минг нафар чет эллик ёлланма аскар йўқ қилинди

    Россия Мудофаа вазирлиги махсус ҳарбий операция бошланганидан буён Украинага 6956 киши кириб келгани, шуларнинг 1956 нафари аллақачон йўқ қилингани, 1779 нафари эса жўнаб кетгани ҳақида хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «2022 йил 17 июнь ҳолатига рўйхатларимизда 64 та мамлакатдан келган ёлланма жангчилар ва қурол-яроғдан фойдаланиш бўйича мутахассислар бор», — деди Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.

    Унинг қўшимча қилишича, Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётган чет эллик ёлланма аскарлар сони қисқармоқда, 20 минг киши деган хабарлар нотўғри.

    Унинг сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги Украинага кириб келаётган ҳар бир хорижлик ёлланма аскарни кузатмоқда ва қайд этмоқда.

    «Бунинг устига, бизнинг ҳисоб базаларимизга ҳозир нафақат Украина бўлинмалари таркибида бевосита жанговар ҳаракатларда қатнашаётган ёлланма аскарлар киритилган. Биз шуғуллантириш, Украинага етказилаётган Ғарб қурол-яроғларини қўллаш ва таъмирлашда ёрдам бериш учун келган инструкторларни ҳам ҳисобга оламиз», — деди Конашенков.

    Вазирлик маълумотларига кўра, энг кўп ёлланма аскарлар Украинага Польшадан (1831 киши), Канададан (601) ва АҚШдан (530) келган. Ёлланма аскарлар ва қурол-яроғдан фойдаланиш бўйича мутахассисларнинг умумий сони 6956 нафарни ташкил этиб, ҳозир Украинада уларнинг 3221 нафари қолган.

    Аввалроқ АҚШ Украина томонида туриб жанг қилган уч америкалик ғойиб бўлганини маълум қилганди. У йўқолган фуқаролар юзасидан ҳозирча Россия билан боғлангани йўқ, чунки Америка ҳукуматида аскарларни Россия асирга олгани ҳақида ишончли асослар йўқ.

    9 июнь куни «Донецк халқ республикаси» Олий суди Украина томонида туриб жанг қилган британияликлар Шон Пиннер ва Эйден Эслинни ҳамда марокашлик Брагим Саадунни ўлим жазосига ҳукм қилганди.

    Улар устидан суд жараёни 7 июнь куни бошланган, улар ДХР Жиноят кодексининг 34-моддаси («Бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этиш»), 323-моддаси («Ҳокимиятни мажбуран тортиб олиш ёки ҳокимиятни мажбуран ушлаб туриш») ва 430-моддаси («Ёлланиш»)  билан айбланмоқда. Маҳбуслар ўз айбларига қисман иқрор бўлган.

    АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен уларга ўлим жазоси тайинланганидан хавотир билдирди. Британия расмийлари ҳам ушбу ҳукмни қоралади. Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ДХР судининг қарорини тўқима ва ҳеч қандай қонунга асосланмаган деб атади.

    Мавзуга доир:

    • Россия Мудофаа вазирлиги Украинада 180 нафар хорижлик ёлланма аскар ўлдирилганини маълум қилди. Киев бу «ҳақиқий Россия пропагандаси» демоқда
    • NYT: Россияга 300 нафар суриялик келди. Улар Украинадаги урушга жўнатилишдан олдин тайёргарлик ўтамоқда
    • Польша бош вазир ўринбосари Украинага НАТОнинг тинчликпарвар кучларини юборишни таклиф қилди

    17.06.2022, 17:59   Изоҳ (0)   15664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Россия Украина билан урушда стратегик жиҳатдан аллақачон мағлуб бўлган» — Британия Қуролли кучлари раҳбари

    17.06.2022, 16:58

    Еврокомиссия Украина ва Молдовага ЕИ аъзолигига номзод мақоми беришни тавсия қилди

    17.06.2022, 16:38

    «Украинага бостириб кирганимиз йўқ» — Россия ташқи ишлар вазири

    17.06.2022, 16:06

    Киевда Зеленскийнинг Макрон ва Шольц билан учрашуви. Лисичанск учун жанглар. Урушнинг 113-кунидан фоторепортаж

    17.06.2022, 15:20

    Шольц Россияга қарши киритилган санкцияларни бекор қилиш шартини айтди

    17.06.2022, 14:15

    Ҳиндистонда армияда хизмат қилиш муддатининг қисқартирилишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда (видео)

    17.06.2022, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 10 июл, 10:35

    “Реал” Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча даромад қилгани маълум бўлди

    Спорт | 10 июл, 10:30

    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    Реклама | 10 июл, 10:30

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл яна ҳибсга олинди

    Дунё | 10 июл, 10:25

    Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

    Лайфстайл | 10 июл, 10:10

    Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармалари бош инспекторлари қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:00

    АҚШда деразалар ўрнига кўзлари бўлган меҳмонхона фойдаланишга топширилди

    Лайфстайл | 10 июл, 09:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.