Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Покистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун мамлакат аҳолисидан чой истеъмолини камайтириш сўралди, деб ёзмоқда The Nation.

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

Режалаштириш, ислоҳотлар ва тараққиёт вазири Аҳсан Иқболнинг айтишича, кунига камроқ чой ичиш Покистоннинг юқори импорт харажатларини қисқартириши мумкин. Шунингдек, у ишбилармонларга электр энергиясини тежаш мақсадида соат 20:30 дан савдо расталарини ёпишни таклиф қилди. Таъкидланишича, мамлакатнинг валюта захиралари камлиги сабаб мамлакат маблағга жуда муҳтож.

Покистон дунёдаги энг йирик чой импортчиси бўлиб, ўтган йили мамлакат 600 миллион доллардан ортиқ маблағга чой сотиб олган.

«Мен одамларни чой истеъмолини бир ёки икки пиёлага камайтиришга чақираман, чунки биз чойни импорт қилиб келяпмиз», — деди Иқбол.

Чой истеъмолини камайтириш сўрови ижтимоий тармоқларда тарқалгач, кўпчилик мамлакатдаги жиддий молиявий муаммоларни кофеинли ичимликлардан воз кечиш орқали ҳал қилиш мумкин, деган фикр билдирган.

Ҳукуматдан бундай таклиф Покистоннинг валюта захиралари тез суръатлар билан қисқаришда давом этиб, ҳукуматга импорт харажатларини камайтириш ва маблағларни мамлакатда ушлаб туриш учун босим ўтказилаётган бир пайтда берилди.

Покистоннинг валюта захиралари февраль ойида 16 миллиард доллардан июнь ойида 10 миллиард долларга тушди, бу барча импортнинг икки ойлик харажатларини қоплашга зўрға етди. Ўтган ой Карачи расмийлари маблағларни тежаш мақсадида ўнлаб нозарур ҳашаматли товарлар импортини чеклади.

Иқтисодий инқироз апрель ойида парламентдаги сайловда Имрон Хоннинг ўрнига Покистон бош вазири этиб сайланган Шаҳбоз Шариф ҳукумати учун катта синов бўлмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар