Швецияда инфляция майда апрель ойидаги 6,4 фоиздан 7,2 фоизга ошди. Бу ҳақда Швеция статистика бошқармаси (СCБ) маълумотларига таяниб, SVT Nuheter телеканали хабар берган.
Бу 1991 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич. Шу тариқа Швециядаги пулнинг қадрсизланиши, яъни инфляция даражаси 31 йиллик антирекордни янгилаган.
Бошқарма асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, сут, пишлоқ ва тухум учун нархларнинг ошганлигини қайд этган.
Бутун Европа бўйлаб нархларнинг кескин, рекорд даражада ошиши кузатилмоқда. Евроҳудуддаги йиллик инфляция 8,1 фоизга тезлашган. Бу кетма-кет қайд этилаётган еттинчи рекорд дегани, апрель ойида кўрсаткич 7,4 фоизни ташкил қилган. Бунда борган сари нархи ошиб бораётган энергия ресурслари бирламчи аҳамият касб этмоқда.
Изоҳ (0)