Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Февраль ойида Украинада бошланган уруш ва Россияга қўлланган санкциялар жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. Бу Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистонга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шу жумладан, мамлакатнинг автомобиль импорти ҳам уруш натижасида бир қатор ўзгаришларга дуч келди.

Россия

Россия кўп йиллардан бери Ўзбекистондаги асосий автомобиль импортчиларидан бири бўлиб келган.

Аммо Украиндаги уруш бошлангандан кейин Россияда автомобиль заводларининг фаолияти тўхтаб қола бошлади.

Бунинг натижасида Ўзбекистон Россиядан машина сотиб олишни кескин камайтирди — агар ўтган ойларда мамлакатдан уч 300 дона автомобиль олиб келинган бўлса, апрелда бу кўрсаткич 107 тага тушиб кетган, майда эса пасайиш давом этиб 79 тага етган.

Хитой

Ўзбекистоннинг энг йирик автомобиль импортчиси Хитойдан урушгача бўлган даврда 1 781 та машина олиб келинган.

Шундан сўнг, март ойида бу кўрсаткич 1 046 тага тушган. Гарчи апрелда импорт қуввати (1618 та) тиклангандек бўлса ҳам, май ойида 326 та машина импорти билан кескин қулади.

Бунга сабаб қилиб, Хитойнинг антиковид чекловлари оқибати иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари пасаяётганини келтириш мумкин.

Жанубий Корея

Корея билан боғлиқ вазият Хитойникидан фарқ қилади. Январда Ўзбекистон Кореядан 1 136 та машина импорт қилган бўлса, февралда бу кўрсаткич кескин тушиб кетган (376 та).

Кейинги ойларда эса импорт ҳажмида ўсиш кузатилган. Хусусан, апрелда мамлакатдан 870 та машина импорт қилинган.

Қозоғистон

Йил бошида Қозоғистондан автомобиль импорти жуда кичик рақамни (7 та) ташкил этган бўлса ҳам, кейинги ойларда бу кўрсаткич ўсиб борди.

Хусусан, февраль ойида мамлакатдан 495 та, апрель ойида эса 830 та автомобиль импорт қилинган. Лекин май ойида импорти ҳажми камайиб, 519 тага тушиб кетган.

Бошқа давлатлар

Февраль ойида АҚШдан атиги 9 та машина олиб келинган бўлса, чорак якунига келиб бу кўрсаткич ўсиб борган. Ўтган ойда эса мамлакатдан олиб келинган машиналар сони 42 тани ташкил этган.

БАА, Туркия, Таиланд каби мамлакатлардан ҳам импорт ҳам худди шундай чорак якунида ўсишга эришиб, ўтган ойда бироз сусайиб қолган.

Аввалроқ Россияда автомобиль ишлаб чиқариш кескин камайгани, бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар