• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни қандай бошлаш мумкин? Кредитлар ва шартлар

    Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича давлат томонидан бир қатор имтиёзлар яратилган. Улар ҳақида Марказий банкнинг Finlit лойиҳаси маълумот берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тадбиркорлик – аниқ мақсадли ва доимий саъй-ҳаракатни талаб қилувчи таваккалчиликка асосланган ҳамда даромад топишга қаратилган фаолият ҳисобланади.

    Тадбиркорлик кўникмасини инобатга олиб, бозордаги талабни ўрганган ҳолда ўзи учун қулай бўлган истиқболли соҳани танлаш, энг кичигидан бошлаш, фаолиятни кенгайтиришга мойиллик, хатарларни баҳолай олиш тадбиркорликнинг муваффақият калити ҳисобланади.

    Тадбиркор – ҳисоб-китобли таваккалчи, янгилик ва ривожланишга интилувчи, мустақил ва масъулиятли қарорлар қабул қиладиган ва уларнинг оқибати ҳамда натижасини олдиндан кўра оладиган шахс ҳисобланади.

    Тадбиркорликни оила аъзолари билан биргаликда бошлаш амалиётда ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Ушбу йўналишда «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастури асосида «Агробанк» АТБ, «Микрокредитбанк» АТБ, «Халқ банки» АТБ томонидан кредитлар ажратилмоқда.

    Ушбу дастур доирасида кредитлар оилавий тадбиркорликнинг ҳар қандай турига (масалан, иссиқхона ташкил этиш, паррандачилик, хизмат кўрсатиш, тикувчилик) шартномага асосан пул кўчириш йўли билан қуйидаги шартларда ажратилади:

    • жисмоний шахсларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда (36,7 млн сўмгача);
    • давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда (245,0 млн сўмгача).

    Кредит 3 йилгача берилиб, 6 ойгача имтиёзли даврни ўз ичига олади. Унинг йиллик фоизи — 14 фоиз.

    Улар кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин.

    Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.

    Шу билан бирга, кредитлар боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга сектор раҳбарлари ва туман Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг хулосаси асосида берилиши мумкин.

    Бугунги кунда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар бўйича аризаларни қабул қилиш Ягона электрон платформаси oilakredit.uz ишга туширилган.

    Ушбу платформада аризаларни юбориш 4 босқичда амалга оширилади:

    1. Шахсий маълумотларни киритиш.
    2. Қарздор билан боғланиш учун маълумотларни киритиш.
    3. Олинаётган кредит бўйича маълумотларни киритиш.
    4. Ариза тартиб рақами (ID) рақамини сақлаб қўйиш.

    Агар фуқаро дастур доирасида жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит миқдорига нисбатан кўпроқ кредит олиш истагида бўлса, ўз фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиши ва қўшимча ҳужжатлар тақдим этиши зарур бўлади.

    Аввалроқ Марказий банк пул тежашда одамлар йўл қўядиган хатолар ҳақида маълумот берганди.

    15.06.2022, 22:20   Изоҳ (0)   10895
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Банк ячейкаси нима ва у фойдалими?

    15.06.2022, 20:34

    Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори рекорд даражада кўпайди. Бунинг сабаби нимада?

    15.06.2022, 16:31

    Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп маош олиши маълум бўлди

    15.06.2022, 13:59

    Олтин қуймалар нима ва улардан қандай фойдаланиш мумкин?

    13.06.2022, 23:46

    Россиялик аёл Ўзбекистонга 10 кунлик саёҳати харажатлари ҳақида маълумот берди

    11.06.2022, 07:54

    Ўзбекистонликлар йил бошидан бери қанча валюта сотиб олгани ва сотгани маълум бўлди

    10.06.2022, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.