Венсан Компани «Бёрнли» мураббийига айланди.
36 ёшли мутахассис «Андерлехт»дан кетди ва «Бёрнли» бошқарувига ўтди. Жамоа 2021/22 йилги мавсум якунларига кўра АПЛни тарк этди.
Компани 2019 йилдан буён буён «Андерлехт»да фаолият юритаётган эди. Дастлаб у ўйновчи мураббий сифатида, 2020 йил августдан бошлаб бош мураббий сифатида ишлаган. Ўтган мавсумда клуб Венсан бошқарувида Бельгия чемпионатида 3-ўринни эгаллади, шунингдек, мамлакат Кубогида финалга қадар етиб борди.
‘Бёрнли’ — улкан тарихга эга инглиз клуби. Жамоани бошқариш шарафдир. Бу чақирув мени илҳомлантиради.Бельгиялик футболчилик фаолиятининг асосий қисмини АПЛда ўтказган. 2008 йилдан 2019 йилга қадар «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган.Футболчилар билан ишлашни интиқлик билан кутяпман. Мен ғалаба қозонадиган ва мухлисларимизга ижобий ҳис-туйғуларни бахш этадиган жамоа тузмоқчиман.
‘Бёрнли’ раҳбариятининг клуб истиқболи билан боғлиқ қарашлари мени ҳайратда қолдирди. Қарашларимиз бир-бирига мос келади. Ушбу муҳим мавсумни бошлашни кутяпман.
Венсан Компани, «Бёрнли» бош мураббийи
Шу вақтга қадар «Бёрнли»ни Шон Дайч бошқариб келаётганди. Англиялик мутахассис жамоани 2012 йилдан 2022 йилга қадар бошқарган.
Изоҳ (0)