«Реал» «Монако» футболчиси Орельен Тчуамени трансферини тасдиқлади.
Мадрид жамоаси хавбек билан 6 йиллик шартнома имзолади. «Қаймоқранглилар» футболчи учун француз жамоасига 100 миллион евродан ортиқ тўлаб бергани хабар қилинмоқда.
Тиббий кўрикдан сўнг Орельеннинг тақдимот маросими бўлиб ўтади.
22 ёшли Тчуамени «Реал»га ўтиши учун «ПСЖ», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед»нинг таклифини рад этган.
2021/22 йилги мавсумда Орельен Тчуамени «Монако» сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 5 та голга муаллифлик қилган.
Аввалроқ «Реал» Антонио Рюдигерни ўз сафига қўшиб олганди. Марсело, Иско ва Гарет Бэйл «Реал»ни эркин агент сифатида тарк этаётгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)