• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тангри жамоли» ёхуд «бахтли маскан». Тарихи асрларга туташувчи, Ўзбекистоннинг биринчи пойтахти бўлган афсонавий Бухоро шаҳри ҳақида

    Бухоро шаҳри нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиёдаги энг қадимий ва машҳур шаҳарларидан бири. Дастлаб ислом дини марказларидан бири сифатида шуҳрат қозонган Бухоро, кейинчалик Сомонийлар давлати ва Бухоро хонлиги пойтахтига айланди ва янада кўпроқ довруққа эга бўлди. Бухоро шаҳри асрлар давомида ўзбек давлатчилиги маркази бўлиб келди ва Ўзбекистон давлатининг биринчи пойтахтига ҳам бўлди. «Дарё» дунё шаҳарлари ҳақидаги туркум мақолаларини Ўзбекистоннинг ушбу улуғвор шаҳри билан бошлади.

    Бухоро — «ибодатхона»

    Бухоро сўзининг келиб чиқиши ҳақида турли тахминлар мавжуд. Энг кўп тарқалган икки назариянинг биринчисига кўра, Бухоро сўзи санскрит тилидаги «виҳара» — ибодатхона сўзидан олинган. Тарихчиларнинг таъкидлашича, бу номга сабаб Бухоро шаҳри қадимда Марказий Осиёдаги буддавийлик марказларидан бири бўлганидир. Ушбу тахминни ўша даврда асосан буддавийлик динига эътиқод қилган уйғур тилидаги ибодатхона маъносини билдирувчи «бухар» сўзи ҳам тасдиқлайди. Мовароуннаҳрга келган илк араб саркардаларидан бири бўлмиш Убайдуллоҳ ибн Зиёд ҳам Бухорода будда ибодатхоналари кўплигини ва бу ер ўғли номидан иш юритувчи малика бошқарадиган буддавий мамлакат эканини ёзиб қолдирган. Бундан ташқари XI асрда яшаб ўтган машҳур тилшунос Маҳмуд Қошғарий ҳам Бухоро номи бутпарастлар ибодатхонаси номидан келиб чиққанини таъкидлаган.

    Бухоро шаҳри

    Бухоро шаҳри
    Фото: «Дарё»

    Бухоро номи ҳақидаги иккинчи тахмин эса суғд тили билан боғланади. Унга кўра, Бухоро номи суғд тилидаги «буҳарак» — «бахтли маскан» сўзидан келиб чиққан. Бухоро номи ҳам илк бор IV—V асрлардаги суғд тангаларида ишлатилган.

    Халқ орасида эса Бухоро сўзи «бух» – тангри, «оро»- жамоли сўзларидан ташкил топган деган яна бир версия мавжуд.

    Шаҳар тарихи

    Бухоро шаҳри пайдо бўлиш тарихи милоддан аввалги III-ИИ асрларга боғланади. Шаҳар VI асрдаёқ Буюк Ипак йўлида жойлашган йирик савдо ва ҳунармандчилик марказига айланган. Бухоро воҳаси ҳақида қимматли маълумотлар ёзилган Муҳаммад Наршахийнинг «Тарихи Бухоро» асарида Бухоронинг пайдо бўлиши ва бу ерга одамларнинг келиб жойлашиши қуйидагича таърифланади:

    «Самарқанд томонида бир катта дарё борки, уни «Руди Мосаф» — «Мосаф дарёси» деб атайдилар. Бу дарёга кўп сув йиғилган, у бир талай ерларни ювиб-ўпириб, кўп лойқаларни суриб келган ва натижада, бу ботқоқликлар тўлиб қолган. Сув кўп оқиб кела берди, лойқаларни то Битик ва Фарабгача суриб келтира берди. Сўнг сув (тошиб келиши) тўхтади, Бухоро ўрнашган жой (аста-секин) қуриб текис ерга айланди ва шундай қилиб, у катта дарё Суғд ва бу (лойқалар билан) тўлган мавзе Бухоро бўлиб қолди; ҳар томондан одамлар йиғилиб, бу жой обод бўлди. Одамлар Туркистон томонидан келар эдилар. Бу вилоятда сув ва дарахтлар, ов қилинадиган (жониворлар) кўп бўлганидан кишиларга бу вилоят хуш келиб, шу ерга жойлашдилар».

    Араб халифалигидан сўнг Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган Сомонийлар салтанати даврида Бухоро ушбу давлатнинг пойтахтига айланди. Шаҳар пойтахт сифатида ҳар томонлама ривожлана бошлади. Бухоронинг энг қадимий обидаларидан бири бўлмиш Исмоил Сомоний мақбараси ва илк мусулмон олийгоҳи — Фаржаак мадрасаси айни шу даврда барпо этилади.

    Сомонийлар давлати

    Сомонийлар давлати
    Фото: Wikipedia

    Сомонийлардан сўнг шаҳар Қорахонийлар, Салжуқийлар, Қорахитойлар ва Хоразмшоҳлар давлати таркибига киради. XIII асрда Хоразмшоҳлар империясига бостириб кирган Чингизхон Бухоро юришига шахсан ўзи раҳбарлик қилади ва шаҳарни эгаллаб, ёқиб юборади. Катта қисми ёғоч иморатлардан иборат бўлган Бухоро бир неча кун олов ичида қолади ва шаҳар қорайиб қолган тош бинолардан иборат харобага айланади.

    XIII асрнинг иккинчи ярмидан шаҳарда ҳаёт аста-секин тиклана бошлайди. Шу даврда Мовароуннаҳр орқали Хитойга йўл олган испаниялик сайёҳ Марко Поло Бухорога ҳам ташриф буюради ҳамда Бухорони «буюк улуғвор шаҳар» дея атайди.

    1273 йил Бухоро яна бир бор олов ичида қолади. Чиғатой улусидаги тартибсизликлардан фойдаланиб, Мовароуннаҳрга бостириб кирган Хулокулар давлати қўшини Бухорони эгаллаб олади ҳамда аҳолини қирғин қилиб, шаҳарни ёқиб юборади. Ушбу икки ёнғин натижасида Бухорога «қуббат ул-ислом» номини олиб келишда катта ҳисса қўшган жуда кўп кутубхоналар ёниб кетади.

    Чингизийларнинг ўзаро урушлари бутун воҳани харобага айлантиради. 1333 йил Бухорога келган араб сайёҳи Ибн Баттутта Бухоро ҳақида «бир нечтасини ҳисобга олмаганда, ҳозир унинг масжидлари, мадрасалари ва бозорлари вайронага айланган» дея ёзиб қолдиради. Айнан шу даврда Бухоро ислом динининг сўфийлик марказларидан бирига ҳам айланади. Баҳовуддин Нақшбанд ва Сайфуддин Боҳарзий каби сўфийлик тариқатининг кўзга кўринган намоёндалари етишиб чиқиши Бухоронинг ислом оламидаги мавқейини янада оширади.

    Бухородаги Боҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳи

    Бухородаги Боҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳи
    Фото: «Дарё»

    Темурийлар даврида ҳам мамлакатнинг йирик шаҳарларидан бири бўлган Бухоро Темурийлардан сўнг минтақа ҳукмронлигига келган Шайбонийлар даврида ҳақиқий шуҳратга эришади. Шайбоний Убайдуллахон даврида Шайбонийлар давлати пойтахти Самарқанддан Бухорога кўчирилади ва дунё тарихида Бухоро хонлиги деб аталувчи давлат пайдо бўлади. Бухоро тўрт асрга яқин (1533 йилдан 1920 йилгача) вақт давомида нафақат Бухоро хонлиги, балки энг йирик шаҳар сифатида Марказий Осиёнинг ҳам пойтахти бўлиб туради. Айниқса, қудратли шайбоний ҳукмдор Абдуллахон II даврида Бухоро шаҳрида жуда катта кўламда қурилиш ишлари олиб борилади ва шаҳар Осиёнинг йирик шаҳарларидан бирига айланади. Бу даврда Бухорога ташриф буюрган инглиз сайёҳи Антоний Женкинсон шаҳар ҳақида қуйидагича ёзади:

    «Шаҳар жуда катта бўлиб, уйлар асосан тупроқдан эди, лекин у ерда тош уйлар ҳам кам эмас эди. Ибодатхоналар ва бинолар ҳашамат билан қурилган ва зарҳал билан қопланган. Айниқса ҳаммомлар шу қадар моҳирлик билан қурилганки, дунёда уларга ўхшашлари йўқ».

    Шайбонийлардан сўнг ҳокимиятга келган Аштархонийлар даврида Бухоро шаҳри ички урушлар сабаб бир неча бор қамалда қолади. Бироқ бу шаҳаринг ривожланишига катта таъсир ўтказмайди. Шаҳарнинг Аштархонийлар бошқаруви даврида қурилган муҳим меъморий меросларидан бири Лаби Ҳовуз мажмуасидир.

    Абдуллахон II

    Абдуллахон II
    Фото: Wikiпедия

    Бухородаги сўнгги ҳукмдор сулола бўлмиш Манғитлар даврида шаҳарда бир қатор замонавий бинолар қурилади ва илк бор темир йўл ўтказилади. Бухородаги Чор Минор ва Ситораи Моҳи Хосса иншоотлари Манғитлар даврига тегишлидир.

    1920 йили сўнгги Бухоро ҳукмдори Амир Олимхон шаҳарни тарк этади ва шаҳар Қизил армия томонидан аэропланларда бомбардимон қилинади. Ушбу ҳужум натижасида Минорайи Калонга сезиларли зарар етказилган бўлса, Арк қўрғонининг баъзи қисмлари тиклаб бўлмас даражада вайрон бўлади.

    Бухоро шаҳрининг бомбардимон қилиниши. 1920 йил

    Бухоро шаҳрининг бомбардимон қилиниши. 1920 йил
    Фото: Wikiпедия

    1920 йилдан 1924 йилгача Файзулла Хўжаев раҳбарлигидаги Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) пойтахти бўлиб турган Бухоро шаҳри янги ташкил этилган Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг ҳам биринчи пойтахти бўлади. 1924 йил 13 февралда Бухородаги Халқ уйида «Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилганлиги тўғрисида Декларация» қабул қилинади. Шу тариқа Бухоро Ўзбекистон давлатининг илк пойтахтига айланади. Орадан икки ой ўтгач, апрель ойида пойтахт Самарқандга кўчирилади.

    Бухородаги Халқ уйи биноси

    Бухородаги Халқ уйи биноси
    Фото: Facebook

    СССР даврида ҳам Бухоро ЎзССРнинг муҳим шаҳарларидан бири сифатида аҳамиятга эга бўлади, бироқ шаҳарга етарлича эътибор берилмайди.

    Мустақилликдан сўнг ҳам бир неча минг йиллиги нишонланса-да, Бухоро шаҳри муҳим инфратузилмаларга эга бўлмади. Хусусан, шаҳарда жамоат транспорти яхши ривожланмаган, тарихий обидалардаги хизмат кўрсатиш сифати жаҳон стандартларидан анча орқада. Тарихий биноларга иншоот ва Бухоро тарихига умуман алоқаси бўлмаган артефактлар жойлаштирилган.

    Машҳур тарихий обидалари

    Бухоронинг энг машҳур обидаси ҳисобланувчи ва унинг буюклик рамзига айланган Арк қўрғони қурилган даври сифатида милодий V аср кўрсатилади. Наршахийнинг «Тарихи Бухоро» асарида Бухоро Аркининг бино қилиниши қуйидагича ҳикоя қилинади: «Сиёвуш ибн Кайковус ўз отасидан қочиб, Жайхун дарёсидан ўтиб, Афросиёбнинг олдига келди. Афросиёб уни яхши қабул этди ва ўз қизини унга хотинликка бериб, айтишларича, барча мулкини ҳам унга топширди. Бу вилоят ўзига вақтинча бериб қўйилган жой эканлиги туфайли, Сиёвуш бу ерда ўзидан бир ёдгорлик қолдиришни истади. Шундай қилиб, у Бухоро ҳисори(Арк)ни бино қилди ва кўпроқ вақт ўша жойда турди… Бу гаплар бўлганига ҳозир уч минг йилдан ортиқроқ вақт ўтди».

    «Тарихи Наршахий»да шунингдек, Аркнинг бино қилинишида ҳақида қизиқ бир воқеа ҳам баён қилинган: «Бидун Бухорхудот у қасрни бино қилганида бузилиб кетди, қайтадан бино қилган эди, яна бузилди. У неча марта бино қилмасин яна вайрон бўлаверди. Ҳукамоларни йиғиб улардан маслаҳат сўрадилар. Улар бу қасрни осмондаги етти қароқчи юлдузлари шаклида еттита тош устун устига қуришга қарор қилдилар; шу шаклда (қурилгандан кейин) қаср бузилмади. Яна бир ажойиби шуки, бу қаср бино қилингандан бери бунда ҳаёт кечирган ҳеч бир подшоҳ мағлубиятга учраган эмас, аксинча ҳамиша ғалаба қозонган. Яна бир ажойиби, бу қасрни бино қилганларидан бери на кофирлар даврида ва на исломият даврида — бирор подшоҳ ҳам унинг ичида ўлмаган; подшоҳнинг ажали етган вақтда бирор сабаб юз бериб у қасрдан ташқарига чиққан ва бошқа бир жойда вафот топган —бу қаср бино қилинганидан то вайрон бўлгунича шундай бўлиб келган».

    Бухоро Арки

    Бухоро Арки
    Фото: Трек Зоне

    Бухородаги кейинги энг қадимий иншоотларидан бири бу — Исмоил Сомоний мақбараси ҳисобланади. Мақбара Сомонийларнинг энг машҳур ҳукмдори Исмоил Сомоний даврида, IX-Х асрда қурилган бўлиб, минг йиллик тарихга эга. Мақбара ҳозирги кунга қадар яхши ҳолатда сақланиб қолган ва ўзининг тарихий жилосини йўқотмаган.

    Бухоро шаҳрининг ташриф қоғози ва рамзи ҳисобланувчи Минорайи Калон 1126 йил Қорахонийлар ҳукмдори Арслонхон томонидан бунёд қилинган. Минорайи Калон ҳақида маълумотлар жуда кўп, уларга яна тўхталиш шарт эмас.

    Пойи Калон ансамбли. Ўнгда Пойи Калон масжиди, тўғрида Минорайи Калон, чапда Мир Араб мадрасаси

    Пойи Калон ансамбли. Ўнгда Пойи Калон масжиди, тўғрида Минорайи Калон, чапда Мир Араб мадрасаси
    Фото: Агода

    Минорайи Калон билан биргаликда Пойи Калон ансамблига кирувчи Мир Араб мадрасаси минорадан бир неча аср кейинроқ, XVI асрда Шайбонийлар даврида қурилган. Мир Араб мадрасаси бунёд этилганидан бошлаб ҳозирга қадар ислом оламидаги энг нуфузли таълим масканларидан бири бўлиб келмоқда.

    Юқорида айтиб ўтилганидек, Аштархонийлар даврида Бухорода бунёд қилинган энг машҳур меъморий ансамбл — Лаби Ҳовуз ансамблидир. Аштархоний ҳукмдор Имомқулихоннинг обрўли вазирларидан бўлган Нодир девонбеги томонидан қурилган мадраса, хонақоҳ, карвонсарой, ҳовуз ва Абдуллахон II тарафидан барпо қилинган Кўкалдош мадрасаси биргаликда ажойиб ансамбл ҳосил қилган.

    Лаби Ҳовуз. Тўғрида Нодир девонбеги хонақоҳи

    Лаби Ҳовуз. Тўғрида Нодир девонбеги хонақоҳи
    Фото: Uzbekistan Travel

    Бухоронинг кейинги ҳукмрон сулола (манғитлар) даврида қад кўтарган машҳур обидалари сифатида Чор Минор ва Ситораи Моҳи Хоссани кўрсатиш мумкин. Манғит амири Амир Ҳайдар даврида қурилган Чор Минор ёхуд Халифа Ниёзқули мадрасаси ўзининг ажойиб архитектураси билан ажралиб туради. Иншоот Бухородаги энг катта масжид имом-хатиби бўлган туркман уруғидан вакили Халифа Ниёзқули маблағлари ҳисобидан бунёд қилинган. 1997 йил Чор Минорнинг зарар кўрган миноралари ЮНЕСКО кўмагида қайта тикланган.

    Бухоро амирларининг ёзги қароргоҳи вазифасини бажарган Ситораи Моҳи Хосса (Ой каби юлдуз) дастлаб XVIII асрда қурилган, бироқ бу қисм ҳозирги кунда сақланиб қолмаган. Саройнинг бугунги кундаги қисмини Амир Абдулаҳадхон қурдирган. Кейинроқ Амир Олимхон Ситораи Моҳи Хоссада европача усулда яна бир сарой барпо қилган. Сарой иккига: эркаклар ва аёллар ҳовлиларига бўлинади.

    Ситораи Моҳи Хосса саройи

    Ситораи Моҳи Хосса саройи
    Фото: Dreamstime

    Юқорида айтиб ўтилган тарихий иншоотларнинг барчаси ЮНЕСКОнинг «Жаҳон мероси» рўйхатига киритилган. Булардан ташқари Бухоро шаҳрида яна ўнлаб тарихий обидалар мавжуд. Уларнинг ҳар бири ўз архитектураси ва тарихи билан бир-биридан ажралиб туради.

    09.06.2022, 14:44   Изоҳ (0)   61544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 1 июндан Хитойга визасиз кириши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 13 май, 17:21

    Навоийда аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:20

    Парадга бормаган Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатларида кескинлик ортмоқда

    Дунё | 13 май, 17:10

    “Реал” Винисиус билан узоқ муддатли шартнома имзолайди

    Спорт | 13 май, 16:55

    Блокбастер фильмларидан қолишмайди: тарихдаги энг кўп даромад келтирган 7 мультфильм

    Лайфстайл | 13 май, 16:50

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Реклама | 13 май, 15:00

    Чет элдан депортация қилинган ўзбекистонликларга 2 йил “загранпаспорт” берилмайди

    Ўзбекистон | 13 май, 16:43

    Сурхондарёда вояга етмаган бола ЙПХ ходимини ҳам судраб, Cobalt олиб қочди (видео)

    Ўзбекистон | 13 май, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.