• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энг самарадор вакцина қайси, йилига неча марта эмланиш керак, COVID’га қарши дори яратилдими? — мутахассисдан муҳим фактлар

    Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари Ботиржон Қурбонов Инновация вазирлигида ўтказилган «Тиббиёт илм-фани кунлари» доирасида «Дарё» нашрига интервью берди. Суҳбат давомида мутахассис вакциналар самарадорлиги бўйича ўтказилган тажриба, коронавирусга қарши эмлаш тартиблари ва бошқа бир қанча масалаларга тўхталди.

    Ботиржон Қурбонов

    Ботиржон Қурбонов
    Фото: Инновация вазирлиги

    Қайси вакцина самаралироқ?

    Коронавирус инфекциясига қарши Ўзбекистонда 7 турдаги (AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, «Спутник V», Moderna, Pfizer/BioNTech, Sinovac, Sputnik Light) вакцинадан фойдаланилди. Санитария хизмати томонидан мазкур вакциналарнинг нечоғли самарадорлиги ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар барча ишлатилаётган вакциналар самарадор эканини, лекин бир-бирига қиёсий солиштириб кўрилганда, ZF-UZ-VAC2001 (ўзбек-хитой) вакцинасининг 3-дозасининг қилиниши бошқа вакциналарга нисбатан турғун ҳолатда 6 ойгача одам организмида сақлаб қолиши аниқланди. Шунингдек, гибрид усулидан фойдаланилган вакциналар, яъни бошқа турдаги вакциналар ҳам ўрганиб чиқилди. Гибрид усулидан фойдаланилган вакциналар ҳам олдин РНК усулидан фойдаланилган вакцина бўлса, рекомбинант вакцина билан бустер дозада эмланади. Бустер доза 6 ойдан сўнг эмланганда, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиши яна 6 ой муддатга бемалол вакцинанинг самарадорлигини узайтириб бериши илмда аниқ тасдиқланиб, ўз исботини топди. Бошқа вакциналарга нисбатан Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакциналар самарадорлиги юқорироқ ҳисобланади. Республикада коронавирус инфекциясига қарши эмлашда фақат бир турдаги эмас, ҳар хил вакциналардан фойдаланиши касалликка қарши жамоавий, турғун иммунитетни ҳосил бўлишига олиб келди. Касалликнинг янги штамплари кириб келган ҳолатда ҳам вакциналар бир-бири билан боғ ҳосил қилди. Республикамизда эмидемик тўлқинлар пайтида ҳам касалликнинг кўтарилиб кетмаслиги, коронавирусдан ўлим кўрсаткичининг олдини олишга эришилгани исботланди.

    Йилда неча марта эмланиш керак?

    Республикада бугунги кунда 78 фоиздан ортиқ аҳоли тўлиқ вакцина билан эмланган. Агар биринчи доза билан бустерни олганларни ҳисоблайдиган бўлсак, 98 фоиздан ортиқ одам эмланган.

    Коронавирусга қарши эмлангандан кейинги вакцинани касалликни киргиздирмасдан иммунитет ҳосил қилиб, ҳимоя қилиб туриш имконияти 6 ойгача бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда 6 ойдан кейин бузер дозада эмланиши кўзда тутилди ва бустер доза олиш тавсия қилинди. Ҳар 6 ойдан кейин такроран эмланишига тавсия қилинади. Ҳали бир марта олганда бутун умр таъсир қиладиган вакцина яратилмади.

    COVID – ҳужайралараро вирус, яъни бугун бор, эртага йўқ. Агарда бу қизамиқ, қизилча, скарлатина, бўғма касалликлари каби юқумли (инфексион) касаллик бўлиб, унинг хотираси организмда бир умр сақланиб қолганда, унга қарши ишлаб чиқарилган вакцина ҳосил қилган иммунитет ҳам бутун умрга сақланиб қоларди. Тасаввур қилинг, бу худди гриппга ўхшайди. Гриппнинг бу йил бир шакли, келаси йилда бошқа, мутацияга учраган шакли келади. Гриппга қарши вакцина олсангиз, бир йилга етади. Кейинги йилга грипп мавсуми учун такроран вакцина олишингиз керак бўлади. Коронавирус инфекцияси ҳам худди шунга ўхшаб, ҳозир келган тури кейинги йил келмайди. Кейинги йилда ёки 6 ойдан сўнг келса, бошқа штаммига ўзгариб келади. Масалан, илк бор 2020 йил 15 мартда коронавируснинг Уханда тарқаган штамми кириб келган эди. 2021 йилда янги тўлқин дельта штамми келди. 2022 йилнинг январь февраль ойларида эса яна бир янги тўлқин кўтарилди, бу – омикрон. Ҳар сафар ўзгарган пайтида яна эпидемия кўтарилиши бўлган. Лекин вакцина олганлар ушбу касаллик билан касалланмаслиги, инфекция юққан тақдирда ҳам касаллик енгил ўтиши ва ўлим ҳолати бўлмаслигига эришади.

    COVID’га қарши дори қачон яратилади?

    Гриппга миллион хил дори бор. Аммо бемор улардан қайси бирини қабул қилса, тўлиқ тузалишини ҳеч ким кафолат бера олмайди. Барибир симптоматик даволаниш кўзда тутилади. Коронавирусга қарши ҳам маҳаллий олимлар томонидан «Рутан» дори воситаси ишлаб чиқилган. Мазкур дори «Ремдесивир» сингари юқори самадорликка эга. Лекин шунга қарамасдан «Рутан» ҳам касалликни 100 фоиз даволай олишига кафолат йўқ. Яъни мана шу касалликка қарши ишлаб чиқарилган дори воситалари ҳам мутацияга учраши, касалликнинг янгиланишига нисбатан секин-асталик билан ўзгариб бориши керак. Ўша касалликни ўзгарувчан экани, мутацияга учраши ва ҳар гал эпидемия чақирган пайтда бошқа штаммларни кириб келиши ҳам даволанишда, ҳам вакцинация яратилишида мураккаблик туғдиради. Гриппда кимдир инфлювак, бошқа биров вак-флю, грипп постат ва бошқа вакциналари қўлланилади. Худди шу нарса коронавирусда ҳам такрорланяпти. Бу жараён ривожлангани сари олимлар аниқ дори воситаси ҳам, вакцина ҳам яратадилар. Вакцина яратишга бир неча йиллаб вақт кетади. Лекин тиббиётда қисқа вақт ичида улкан ютуқларга эришилгани катта гап.

    Бир киши турли вакциналарни қабул қилиш мумкинми?

    Бугунги кунда фуқароларимиз юқорида айтилган 7 турдаги вакцинадан хоҳлагани билан эмланиши мумкин. Масалан, сиз яшаш жойингиздаги поликлиника бориб: «мен ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олмоқчиман», деб бемалол эмланишингиз мумкин. Масалан, сиз олдин ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олган бўлсангиз, бустер доза сифатида Moderna олишингиз мумкин ёки аксинча бўлса ҳам майли. РНК усулида олинган Moderna, Pfizer вакцинасидан кейин, рекоминант усулда яратилган ZF-UZ-VAC2001 билан эмланишни тавсия қиламиз. Агарда аввал ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган бўлса, Pfizer ёки Moderna билан бустер дазада эмланиш тавсия этилади. Вакцинани алмаштириб эмланиш ҳам ҳосил бўлган иммунитет самарадорлигини оширади.

    08.06.2022, 14:59   Изоҳ (0)   25632
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон шаҳри ҳокими ортидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳам гумонланувчи тариқасида ҳибсга олинган

    08.06.2022, 14:17

    Ўзбекистонда икки нафардан ортиқ фарзанд кўришга чеклов ўрнатилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди

    08.06.2022, 13:27

    Ўзбекистонда «Усмон Мусҳафи»нинг айнан нусхаси яратилди

    08.06.2022, 12:59

    Ўзбекистонда 9 июнь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    08.06.2022, 12:46

    Май ойида сўм 1,8 фоизга қадрсизланди. Сабаблари ҳақида тўхталамиз

    08.06.2022, 11:55

    Ўзбекистонда теле ва радио дастурларни қайта узатиш хизматлари бозоридаги монопол ташкилотга иш қўзғатилди

    08.06.2022, 11:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.