Австрия ва Дания ўртасидаги ўйин электр таъминотидаги муаммо туфайли кечикди.
Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйинда Венадаги «Ernst Ҳаппел» стадионида Тошкент вақти билан 23:45 да бошланиши лозим эди.
Таъкидланишича, стадион жойлашган Вена ҳудудининг катта қисми электр таъминотисиз қолган. Электр узилиши сабаблари очиқланмаган.
Натижада Австрия ва Дания ўртасидаги учрашув бир ярим соат кечикич билан — 01:15 да бошланди.
Учрашувда Дания Ҳёйбьерг ва Ларсеннинг голлари эвазига ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Шлагер ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)