Футбол бўйича Миллат Лигасининг 2-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 6 июнь тунида бўлиб ўтди.
Франция Хорватия майдонида меҳмон бўлди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 52-дақиқада Адриен Рабьо ҳисобни очган бўлса, учрашув якунида Андрей Крамарич пенальтидан гол уриб, мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Дания сафарда Австрияни, Қозоғистон эса Словакияни енгди.
Миллатлар Лигаси
2-тур баҳслари
6 июнь, душанба
Хорватия – Франция 1:1
Голлар: 0:1 – 52 Рабьо, 1:1 – 83, пенальти Крамарич.Хорватия: Ливакович, Юранович, Вида, Эрлич, Баришич, Модрич (Сучич, 79), Ковачич (Влашич, 79), Брозович, Брекало (Оршич, 63), Майер (Пашалич, 63), Будимир (Крамарич, 69).
Франция: Меньян, Павар, Кимпембе, Салиба, Дин, Рабьо, Нкунку, Гендузи, Тчуамени (Камара, 62), Бен-Йеддер (Гризманн, 62), Диаби (Клосс, 79).
Огоҳлантиришлар: Вида (21), Кимпембе (84).
Изоҳ (0)