«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике ва Шакира ажрашганини эълон қилди.
Жуфтлик ушбу хабарни қўшма баёнотда расман маълум қилди.
Йўлларимиз ажралаётганидан афсусдамиз. Биз учун устун бўлган фарзандларимиз фаровонлиги учун шахсий ҳаётимизда дахл қилмаслигингизни сўраймиз. Тушунганингиз учун раҳмат.Аввалроқ, Шакира Пикенинг хиёнат қилаётганини билиб қолганлиги туфайли у билан ажрашмоқчи эканлиги хабар қилинганди.Шакира, хонанда
Пике ва Шакира 2011 йилдан буён бирга яшаб келаётган эди, аммо расман никоҳдан ўтмаган. Жуфтликларнинг икки нафар фарзанди бор: Милан (9 ёш), Саша (6 ёш).
Изоҳ (0)