«Ливерпуль» футболчиси Садио Мане жамоадан кетиши мумкинлигига ишора қилди.
30 ёшли ярим ҳимоячи онлайн овоз бериш натижаларида сенегалликларнинг 60—70 фоизи унинг Мерсисайд клубидан кетишини истаётгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.
«Улар хоҳлаган нарсани амалга ошираман. Тез орада ҳаммаси маълум бўлади», — деди Садио.
Аввалроқ футболчига «Бавария» қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Кейинчалик эса футболчи мюнхенликлар билан шахсий шартнома борасида келишиб олгани маълум бўлди.
Садио Мане 2016 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келади. У жамоа билан биргаликда Чемпионлар Лигаси, Англия чемпионати, Англия Кубоги, Лига Кубоги, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.
Сенегаллик футболчи 2021/22 йилги мавсумда «Ливерпуль» сафида барча мусобақаларда 51 та ўйинда иштирок этиб, 23 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)