Европа Чемпионлар Лигаси финал учрашуви 28 май куни бўлиб ўтди. «Реал» Парижда «Ливерпуль» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионга айланди.
УЕФА мазкур баҳсдан кейин ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
- Винисиус Жуниор («Реал») — битта гол ва энг юқори тезлик (соатига 32,9 км);
- Каземиро («Реал») — 87% узатмалар аниқлиги, энг юқори тезлик (соатига 28,9 км);
- Ибраима Конате («Ливерпуль») — 3 марта тўпни олиб қўйиш, 90% узатмалар аниқлиги;
- Тибо Куртуа («Реал») — 9 та сейв, 8 марта тўпни ушлаб олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)